ЮНГ

ЮНГ, Янг Томас (1773.13.6, Сомерсет графлиги, Милвертон — 1829.10.5, Лондон) — инглиз физиги, врачи ва астрономи; ёруғлик тўлқин назариясини яратувчилардан бири. Лондон ва Қироллик жамияти аъзоси (1794), шу жамият котиби (1802—28). Лондон, Эдинбург ва Гёттинг унтларида ўқиган. Лондон Қироллик интипроф. (180103). Фанда, асосан, физик олим сифатида танилган. Кўз аккомодациясини таърифлаб берган (1793), тўлқинлар суперпозиция принципини тавсия этган (1800). Биринчи бўлиб ёруғлик интерференциясини тушунтирган (1801), «интерференция» атамасини киритган (1803). Юнг тажрибаси деб аталувчи тажрибани ўтказган (1802). Ультрабинафша нурлар интерференциясини кашф этган (1803). Рангли кўриш назариясини ишлаб чиққан ва рангли нурларнинг тўлқин узунлигини ўлчаган (1803) ва ҳ. к. Силжиш деформациясини ўрганган, Юнг модули (қ. Эластиклик модули) деб аталадиган физик катталикни киритган (1807).

Loading...