ЮНУС ПАРИ — «Гўрўғли» туркуми достонларидаги образ. Шу туркумдаги ҳамма достонларда у Гўрўғлининг вафодор хотини, дўсти, маслаҳатгўйи, ақлу фаросатда, жасорат ва обрўда, қўпинча ундан устун турадиган аёл сифатида тасвирланади. Тенгсиз гўзал, меҳрибон она — ўгай ўғли Авазхонни муҳаббат билан ардоклайди. Элюрт хавф остида қолганда Гўрўғли, Авазхон ва бошқалар бошига оғир қунлар тушганда Юнус пари Мисқол пари ва Гулнор парилар билан биргалиқда ёрдамга отланади, жангга кириб қаҳрамонлик кўрсатади (яна қ. «Гўрўғли»).