ЮНУСОВ

ЮНУСОВ Мақсуд (1932.9.9, Тошкент вилояти Қорасув қишлоғи) — реж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1982), Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1955). 1956 йилдан Ўзбекистон телевидениесида. «Илтимос», «Юбилей», «Қишлоқ луқмонлари», «Зўраки табиб» каби асарлар асосида яратилган телевизион театрлар унинг дастлабки ижод намуналаридир. Юнусовнинг 60—70й. лардаги фаолияти замондош ёзувчиларнинг асарларига қаратилди: «Вафодор», (В. Ғофуров, 4 қисмли), «Хоразм» (Ж. Шарипов, 2 қисмли), «Сабр косаси» (А. Удалов, 2 қисмли), «Ота» (Ҳ. Нўъмон, А. Шораҳмедов, 6 қисмли), «Оқ кема» (Ч. Айтматов), «Оқ қайин» (А. Бубенов, 2 қисмли) кабилар. Ю. Ўзбекистон телевидениесида видеофильм жанрининг асосчиларидан бири. «Улуғбек хазинаси» (5 қисмли), «Диёнат» (О. Ёқубов, 5 қисмли), «Гирдоб» (Ў. Усмонов, 5 қисмли), «Навоий» (Ойбек, 9 қисмли), «Бобур» (П. Қодировнинг «Юлдузли тунлар» асари асосида, 10 қисмли), «Ичкуёв» (Т. Пўлат, 4 қисмли), «Лайли ва Мажнун» (А. Навоий, 3 қисмли), «Кеча ва кундуз» (Чўлпон, 5 қисмли), «Имом алБухорий» (Хожа Садриддин Салим Бухорий), «Муҳаббат қасри» (Н. Абдуллаев, 4 қисмли) «Ибн Сино ҳақида ривоятлар» (10 қисмли), «Спортчи чоллар» (2 қисмли) ва бошқалар Юнусов театр саҳнасида ҳам спектакллар саҳналаштирган: «Муҳаббат қасри» (Қўқон театри), «Олтин девор» (Покистон театрида) ва бошқалар Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1987). «Элюрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2002).

Loading...