ЮНУСОВА Ҳасана Аҳмаджоновна

ЮНУСОВА Ҳасана Аҳмаджоновна (1918.31.12, Наманган) — инфекционист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1950), тиббиёт фанлари д-ри (1955), проф. (1956). ТошТИ педиатрия ф-тини тугатгач (1938), шу ин-т госпитал педиатрия клиникасида ординатор (1938—39), юқумли касалликлар кафедрасида аспирант (193942), ассистент (194244; 194651). Тошкент вилояти Янгийўл тумани врачлик участкаси мудири (1944 — 46). ТошТИ болалар юқумли касалликлари (1954—72), кейинчалик шу ин-т юқумли касалликлар кафедраси мудири (1972 йилдан). Илмий ишлари, асосан, бруцеллёз, ўлка патологиясига, Ўзбекистон шароитида юқумли касалликларнинг ўзига хос кечиши ва бу касалликларнинг ривожланишини ўрганишга, уларнинг диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш ва бошқаларга оид.

Ас: Вакцинотерапия при бруцеллёзе, Т., 1958; Болезнь Боткина у детей, Т., 1970; Вируснне инфекции у детей, Т., 1975.

Loading...