ЮПИТЕР

ЮПИТЕР (лот. — қадимги Римликларнинг ояий худоси номидан) — Қуёш системасидаги энг катта, Қуёшдан узоқлиги бўйича бешинчи сайёра. Астрономик белгиси Ц.. Қуёшдан ўртача узоқлиги 5,204 астрономш бирлик (778,6 млн. км) га тенг. Орбитасининг эксцентриситети 0,0484. Орбита текислиги ва эклиптика орасидаги бурчак Г18. Қуёш атрофида сидерик айланиш даври 4332,59 сутка (11,862 йил), орбита бўйлаб ўртача тезлиги 13,01 км/с. Ердан Қуёшга нисбатан қарама-қарши туриши ҳар 398,88 суткада қайтарилади (синодик давр), яъни бундай рўпара туриш вазияти ҳар гал аввалгисидан деярли бир ой кеч келади. Бу вақтда Юпитер кўзга анча равшан (Венера ва Марсдзм кейин) сайёра бўлиб кўринади. Унинг кўринма юлдуз катталиги — 1,2 дан 2,7 гача ўзгариб туради. Юпитер телескопда эллиптик диск шаклида кўринади. Кўринма диаметри 32» дан 50» гача ўзгариб туради. 17-аср бошида Юпитерни Т. Галилей биринчи бўлиб ўз телескопида кузатган. Юпитернинг ҳақиқий экваториал диаметри 143600 км бўлиб, Ер диаметридан 11,26 марта катта. Унинг қутбий диаметри бўйича босиқлиги 1/16 бўлиб, қутбий диаметри экваториал диаметридан 1100 км га қисқадир. Юпитернинг сирти Ер сиртидан 122 марта, ҳажми 1345 марта каттгг, йўддошларининг ҳаракатларига асосан аниқданган массаси Ерникидан 318,36 марта катта, яъни 191029г; лекин зичлига Ер зичлигининг 0,24 қисмига тенг, яъни 1,33 г/см3. Ю. сатҳидаги оғирлик — тезланиши Ердагидан 2,51 марта катта, критик тезлик, яъни оғирлик кучи таъсирини енгиб чиқиш тезлиги 59,5 км/с. Телескопда кузатилганда Юпитер сиртида экватор бўйлаб қора белбоғлар қўринади. Бу белбоғлар вақт ўтиши билан ўзгариб туради, бундан кўринаётган ҳодисалар унинг сиртида эмас, балки атмосферасига тегишли, деган хулоса келиб чиқади. Юпитер гардишида бундай ўзгариб турадиган белбоғлардан ташқари деярли доимий, ўзгармайдиган деталлар ҳам қузатилади. Мас, 1878 йилда кашф этилган қизил доғ эллиптик шаклда бўлиб, унинг ўлчами 13000×40000 км. 1974 йилда АҚШ нинг «Пионер11» сайёралараро автоматик стясининг 43000 км масофадан юборган маълумотларига қараганда қизил доғ ҳозир ҳам ривожланиб бораётган улкан атмосфера тўфонидан иборат эканлиги маълум бўлди. Бу доғ Юпитер атмосферадаги жуда кучли қўзғалиш жараёни бўлиб, газ массасининг айланиши бўлиши мумкин деган тахмин бор, аммо бу ҳодисанинг сабаби аниқ эмас. Қизил доғ баъзи йилларда кескин қизил рангда, баъзи йилларда оқиш рангда бўлиб, яхши кўринмайди, ҳатто бутунлай кўринмай қолиши ҳам мумкин.

Юпитернинг зичлиги бошқа гигант сайёралардагига нисбатан кам бўлгани учун у, асосан, водород ва гелийдан иборат бўлиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Юпитер атмосфераси 60% молекуляр водород, 36% гелий, 3% неон, 1% га яқин аммиак ва метандан ташкил топган. Юпитер атмосферасидаги водород ва гелийнинг ўзаро нисбати Қуёшдагидек. Шунингдек, Юпитернинг магнит қутблари Ер магнит қутбларига қарама-қарши эканлиги ва кучли радиацион белбоғлар мавжуд бўлиб, Ерникидан 10 марта кучли, радиацион белбоғларида электронлар концентрациясининг 1000 марта ортиқлиги тасдиқланди. Ҳаракатланувчи деталларини кузатиш натижасида Юпитернинг ўз ўқи атрофида айланиши аниқланган. Юпитер экватор текислигининг эклиптика текислигига оғмалиги 3° Г бўлиб, унда йил фасллари йўқ ва ҳар хил кенгламаларда айланиш даври турлича. Ю. Ерга нисбатан Қуёш энергиясини 27марта камроқ олади, шунинг учун Қуёш нури тушган ва энг кўп исийдиган ҳудудлари сиртидаги т-ра — 100—150°. Шунинг учун Юпитер даги булутлар паст трада конденсацияланган аммиак кристалларидан иборат деб ҳисобланади. Юпитернинг 17 та йўлдоши бўлиб, энг йирик 4 тасини 1610 йилда Г. Галилей очган (қ. Сайёраларнинг йўлдошлари). Улар Ио, Европа, Ганимед ва Каллисто бўлиб, кичик дурбинда кўринади. Уларнинг орбиталари деярли айланадан иборат ва Юпитернинг экватор текислигида ётади. Даниялик астроном О. Рёмер 1675 йилда Юпитер биринчи йўлдошининг тутилиши (Ю. нинг орқасига ўтиши)ни кузатиб, ёруғлик тезлигини ўлчаган, 4 та йўлдошнинг сиртидаги деталларни кузатиб, уларнинг ўз ўқи атрофида айланиш даври Юпитер атрофида айланиш даврига тенглигини ва улар доим Юпитерга бир томони билан туришини аниқлаган. Юпитернинг йўлдошларида атмосфера топилмаган. 19—20-асрларда Юпитернинг яна 13 та жуда кичик йўлдошлари топилди (17йўлдош 1999 йил кашф этилган). Булардан 8 13 ва 17 йўлдошларнинг сайёра атрофида тескари томонга ҳаракатланиши аниқланган. Юпитерни тадқиқэтишда АҚШ нинг Юпитер яқинидан учиб ўтган «Пионер10» (1973), «Пионер11» (1974), «Вояжер1», «Вояжер2»> (1979) сайёралараро автоматик ст-ялари ва сайёранинг биринчи сунъий йўлдоши «Галилео» (1995—2001) кемасининг ҳиссаси жуда катта бўдди. Бу кема ёрдамида Юпитернинг жуда шаффоф ва юпқа ташқи ҳалқаси борлиги аниқланди.