ЮҚОРИ МОЛЕКУЛАЛИ БИРИКМАЛАР

ЮҚОРИ МОЛЕКУЛАЛИ БИРИКМАЛАР (полимерлар) — молекулалари ўзаро кимёвий боғлар билан боғланган 100 минг ва, ҳатто миллионлаб атомлардан ташкил топган моддалар. Полимерлар ёки олигомерлар занжири таркибига кирадиган ҳар қандай атом ёки атомлар гуруҳи таркибий звено дейилади. Кўпчилик Юқори молекулали бирикмаларнинг тавсифли хусусиятлари шундаки, уларнинг молекулалари кўп марта қайтариладиган бир хил ёки бир неча хил звенолардан ташкил топган бўлади (қ. Полимерлар).

Loading...