ЮРА

ЮРАФранция ва Швейцариядаги тоғлар. Швейцария ясситоғлиги билан Бургундия текисликлари оралиғида ёйсимон шаклда 250 км га чўзилган. Энг баланд жойи 1718 м. Асосан, оҳактош ва мергеллардан тузилган. Карст кенг тарқалган, дарёлар тоғларни чуқур ўйиб юборган. Ғарбий ён бағри зинапоясимон пасайиб боради, шарқи тик. Кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар билан қопланган, яйловлар бор. Резерватлар ташкил этилган.

Loading...