ЮРАК

ЮРАКодам ва ҳайвонларнинг қон айланиш системасидаги марказий аъзо, у доим бир хилда қисқариши (систола) туфайли қонни қон айланиш системаси бўйлаб ҳайдаб беради ва уни веналар орқали қайтиб келишини ҳамда артериал қон томирлардаги ҳаракатини таъминлайди.

Юракнинг қиёсий морфологияси. Юрак қон томирлари системаси тўла ривожланган ҳайвонларда бўлади. Тубан даражали ҳайвонлардан ёмғир чувалчангида Юрак вазифасини ҳалқасимон томирлар, дарё қисқичбақасида юрак ва юрак атрофидаги бўшлиқ синуслари бажаради. Кўпчилик моллюскалар юраги яхши ривожланган, 2 бўлмача ва қоринчадан иборат, у фаол қисқариш хусусиятига эга. Уларда Юрак томон йўналган веноз қон юрак синусларига, сўнгра унинг жабрасига йўналади. У ердан кислородга бойиб юрак одди синусига тушади ва юракка ўтади. Юрак қоринчаси қисқариши натижасида қон ҳайвон танаси бўйлаб тарқалади. Хордалилардан ланцетникларда Юрак вазифасини қорин аортаси бажаради.

Сувда ва қуруқликда яшовчиларда Юрак 3 камерали — 2 бўлмача ва қоринчадан; судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар юраги 4 камерали — 2 бўлмача ва 2 қоринчадан иборат. Одам юраги 4 камерали: 2 та бўлмача ва 2 та қоринчадан иборат бўлиб, конус шаклида, асоси орқага, юқорига ва ўнг томонга, учи (чўққиси) пастга, оддинга ва чап томонга қараган. Юрак олдинги пастки кўкс оралиғи соҳасида жойлашиб, икки ён томондан ўпка ва плевра халталари олдинги тўш суяги ва қовурға тоғайига тегиб туради. Юрак юқоридан ва орқадан қон томирлар, пастдан диафрагма пай маркази билан мустаҳкамланиб туради. Юракнинг ҳолати ҳамма одамларда бир хил бўлмай, у кишининг ёши, жинси, гавдасининг вазияти ва тузилишига ҳам боғлиқ. Жумладан, янги туғилган болаларда Юрак юмалоқ шаклда бўлиб, диафрагма гумбази баландроқ кўндаланг ва юқорироқ жойлашган, айрисимон без уни тўш суягидан анча орқа томонга суриб туради.

Кейинчалик 1—3 ёшда Юрак қўндаланг вазиятини ўзгартиради ва катта одамларда кўрилганидек, қийшиқ ҳолатда жойлашади. Юракнинг ўртача оғирлиги эркакларда 300 г, аёлларда бир оз камроқ (220— 250 г). Юракнинг узунлиги ўрта ёшдаги одамларда 13—15 см, энг сербар қисми (кўндалангига) 9—11 см, олдинги сатҳи билан орқа сатҳининг уз. 6—7 см. Юрак ташқи юзасининг ўткир (ўнг) ва ўтмас (чап) чеккалари уни орқа, олд томондаги юзаларга ажратиб туради. Ҳар бир одам юрагининг катталиги ўзининг ўнг муштидек келади. Ўрта яшар одамнинг юраги бир минутда ўрта ҳисобда 70—75 марта, бир суткада 100000 марта қисқара олади. Бу эса 20 т юкни 1 м баландликка кўтариш кучига тенг.

Юракнинг устки чегараси III қовурға тоғайининг тўш суягига ёпишаётган жойидан ўтказилган горизонтал чизиққа гўғри келади.

Юракнинг ўнг чегараси тўш суягининг ўнг чеккасидан (ўнг III ва V қовурғалар рўпарасида) 2—3 см четроқца бўлади. Бир ёшгача бўлган болаларда Юракнинг ўнг томондаги чегараси тўш суягининг ўнг чеккасидан 1,0—1,5 см чиқиб туриши мумкин. Юракнинг пастки чап чегараси V қовурғанинг ўрта ўмров чизиғидан 1,5 см ичкарига Юрак учига тўғри келади.

Юрак чегараси ва вазияти одам кўкрагининг шаклига ҳам боғлиқ, қўкраги кенг одамларда Юрак пастроқда жойлашади. Шунинг учун бундай конституцияга эга бўлтан одамларда Юрак горизонтал ҳолатда туради. Кенг (узунлиги ўртача бўлган) кўкрак қафасида Юрак қийшиқтуради. Аёллар юраги бир оз кичик бўлиб, горизонтал жойлашади. Жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланадиган одамларда Юракнинг ҳажми бирмунча катта бўлади.

Юрак бўлмачалари — веналар қонини қабул қилувчи бўшлиқлар. Ўнг бўлмача катта қон айланиш доирасидан веноз қон олиб келувчи юқориги ва пастки ковак веналар; чап бўлмачага 4 та ўпка веналари қуйилади. Иккала бўлмача қоринчалар билан бўлмачақоринча тешиклари орқали туташади. Қоринчалар қисқарганда тешиклар тавақали (қопқоқлар) клапанлар билан беркилади. Қоринчаларнинг ички юзасида, бир-бири билан кесишган мускул толалари ва қоринча бўшлиғига чиқиб турадиган сўрғичсимон мускуллар бор. Бу мусқуллар учидан чиққан пайли толалар бўлмачақоринча клапанлари тавақаларининг қирраларига ёпишган. Улар клапанлар тавақаларини бўлмачага қараб бурилишига (кўтарилишига) тўсқинлик қилади.

Юракнинг кўкрак қафасида юрак халтаси ичида жойлашиши (юрак халтаси кесиб кўрсатилган).

Аорта ва ўпка артерияси асосида яримойсимон клапанлар жойлашган. Клапанлар шу томирларнинг йўналиш томонига очиладиган 3 тавақадан иборат. Юрак қисқарганда қон ўнг қоринчадан ўпка артериясига, чап қоринчадан аортага қуйилади.

Юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка пояси кичик қон айланиш, чап қоринчасидан аорта катта қон айланиш доираси бошланади. Юрак ўз халтаси — перикардга ўралган, девори 3 қават: ички эндокард, ўрта миокард ва ташқи элмкардрян иборат. Эпикард ва перикард ўртасидаги тор бўшлиқца бўладиган сероз суюқлик Ю. ишлаётганда Юрак деворларининг ишқаланишини камайтиради. Юракнинг мускул қавати — миокард бўлмачаларида 2, қоринчаларида 3 қават бўлиб, ихтиёримизга бўйсунмай қисқарувчи махсус кўндалангтарғил мускул толаларидан таркиб топган, бу хусусият уни скелет мускулларидан ажратиб туради. Юракнинг бўлмача ва қоринча мускул толалари 2 та (ўнг бўлмача ва қоринча, чап бўлмача ва қоринча орасидаги тешикни ўровчи) фиброз тола ҳалқасидан бошланади. Лекин бўлмача мускуллари, қоринча мускуллари бир-бири билан туташмаган айримайрим фазада қисқаради. Бўлмача мускуллари ичдан бўйлама, сиртдан кўндаланг, қоринчаларда эса ички, ташқи қавати бўйлама, ўртадагиси кўндалангига жойлашган. Ички ва ташқи бўйлама мускуллар Юрак чўққисида туташади, кўндаланг (ўрта) мускуллар туташмайди. Қоринчалараро тўсиқ, асосан, мускул тўқимаси ва уни қоплаб турган эндокард варағидан тузилган.

Миокардда бир-бирига боғлиқ алоҳида мускул толалари бор, улар Юракнинг ўтказувчи системасини ташкил этади. Ўнг бўлмача девори, юқори ковак венанинг очилиш жойида ковак вена (синус) «Кис Фляк» тугуни ўрнашган. Унинг бир қисм толалари 3 тавақали клапан асоси соҳасида бошқа бўлмачақоринча (АшафТавар) тугунини ҳосил қилади. Ундан бўлмачақоринча (Гис) тутами бошланади. Бу тутам қоринчалараро тўсиқда ўзига тегишли қоринчаларга борувчи чап ва ўнг оёқларга ажралади. Оёқчалар эндокард тагида алоҳида Пуркинье толалари билан тугалланади. Аортанинг бошланғич қисмидан чиқувчи ўнт ва чап тож артериялари Юракни қон билан таъминлайди. Юракнинг йирик веналари, ўнг бўлмачага қуйиладиган юрак синусига йиғилади (ўнг бўлмачага майда веналар ҳам қуйилади). Юракни адашган ва симпатик нервлар иннервация қилади. Бундан ташқари. Ю. ўзига хос импульс ўтказувчи йўлларга ҳам эга.

Юрак физиологияси. Юрак фаолияти миокарднинг ритмик қисқаришига асосланган. Юрак қисқариши систола, бўшашиши диастола дейилади. Юрак автоматик тарзда қисқаради. Миокарднинг қисқаришини таъминлайдиган импульслар Юракнинг ўтказувчи системасида ҳосил бўлади. Ковак вена (синус) тугунида нормада минутига 60—80 марта ҳосил бўладиган бу импульслар аввал бўлмача миокардига тарқалиб, ундан бўлмачақоринча тугуни ҳамда Гис тутами ва оёқчалари орқали қоринчалар миокардига ўтади ва улар қисқаришига сабаб бўлади. Қоринчаларга ўтиш вақтида импульсларнинг тезлиги пасаяди. Шу сабабли қоринчаларникига нисбатан бўлмачалар қисқариши илгарироқ тугалланади. Юракнинг қисқариш ва бўшашиш даври Юрак фаолияти циклини ташкил этади. Бу цикл бўлмачалар систоласи (0,1 сек), қоринчалар қисқариши (0,33—0,35 сек) ва умум (қоринчалар ва бўлмачалар бир йўла бўшашиш фазаси) пауза (0,4 сек)дан иборат.

Бўлмачалар қисқарганда улардаги қон босими (ўнг бўлмачада симоб устуни ҳисобида 1—2 мм дан 6—9 мм гача, чап бўлмачада 8—9 мм гача) кўтарилади. Натижада қон бўлмачақоринча тешиги орқали қоринчага чиқади.

Бўлмачалар қисқарганда қоринчаларга қоннинг фақат 30% и чиқиб, 70% и умум пауза вақтида бемалол оқиб келади. Қоринчалар систоласи ҳам фазаларга бўлинади. Қоринчалар босими ошганда бўлмачақоринча клапанлари ёпилади, лекин яримойсимон клапанлари очилмайди. Бунда (изометрик қисқариш фазаси) қоринчаларнинг барча мускул толалари қисқариб, таранглиги тобора кучаяди. Натижада қоринчалар босими аорта ва ўпка поясидаги босимдан ҳам ошгач, яримойсимон клапанлар очилади; қон қоринчалардан томирларга отилиб чиқади; қонни ҳайдаш фазаси шу тариқа бошланади.

Одамда қонни томир системасига ҳайдаш Юрак чап бўлмаси симоб устуни ҳисобида 65—75 мм, ўнг бўлмасиники 5—12 мм га етганда содир бўлади. 0,10— 0,12 сек ичида юрак қоринчалари босими кескин [чап қоринчада симоб устуни ҳисобида 110—130 мм, ўнг қоринчада 25—35 мм га (қонни тез ҳайдаш фазаси)] ортиши кузатилади. Қоринчалар қисқариши (0,10—0,15 сек) қонни секин ҳайдаш фазаси билан тугалланади. Кейин қоринчалар бўшаша бошлайди, улар босими тез пасаяди, йирик томирлар босими кўтарилиб, яримойсимон клапанлар ёпилади. Қоринчалардаги босим 0 даражага тушганда тавақали клапанлар очилиб, қон бўлмачалардан қоринчаларга туша бошлайди. Бу фаза тез (0,08 сек) ва секин (0,07 сек) тўлиш фазасига бўлинади. Қоринчалар диастоласи уларга қон тўлиши босқичи билан тугайди. Юрак фаолияти цикли фазаларининг давомийлиги ўзгарувчан, Юрак ритми частотасига боғлиқ. Шунинг учун Юрак фаолияти цикли фазаларини текшириш Юрак мускуллари фаолияти ҳолатини аниқлашнинг муҳим усули ҳисобланади. Юракдан минут сайин ҳайдалган қон миқдори Юракнинг минутлик ҳажми (МҲ) ҳисобланади, иккала қоринчадан чиққан қон миқдори баравар. Одамнинг тинч ҳолатида Юракнинг минутлик ҳажми ўрта ҳисобда 4,5—5 л, Юракнинг бир қисқаришида ҳайдалган қон миқдори — систолик ҳажми ўрта ҳисобда 65—70 мл га тенг.

Юракнинг қисқариш кучи ва частотаси организм тўқима ва аъзоларининг кислород ва озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжига мос ҳолда ўзгариб туради. Юрак қисқаришини таъминлайдиган импульслар ўзида ҳосил бўлса ҳам фаолиятини нерв системаси бошқаради. Адашган нервлар Юрак қисқариш кучини сусайтириб, маромини секинлаштиради, симпатик нервлар, аксинча кучайтиради. Юрак мускуллари ўзини ўзи бошқариш хусусиятига ҳам эга: мас, юракка қанча қон кўп келса, у шунча ортиқ куч билан қисқаради. Юрак мускулларининг қанча куч билан қисқариши унинг чўзилиши, яъни мускул толаларининг дастлабки (қисқаришидан аввалги) узунлигига боғлиқ. Мускул толаси қанча тез чўзилса, шунча кучли қисқаради. Бу юрак қонуни деб аталади. Юрак касалликлари ҳақида Юрактомир системаси касалликлари ва бошқаларга қ.

Ад.: Ҳамидов Ж. Ҳ., Оқилов А. Т., Саидов Т. М., Умумийбиологиядан амалий машғулотлар, Т., 1970; Кованов В. В., Топографическая анатомия груди, М., 1978; Аҳмедов Н. К., Атлас. Одам анатомияси [2ж. ли], 2ж., 2005.

Loading...