ЮРМАЛА — Латвиядаги шаҳар. 1959 йил ноябрда Кемери ва Слока шаҳри лари ҳамда Рига шаҳри нинг Юрмала туманидан ташкил этилган. Рига қўлтиғининг жан. соҳили ва Лиелупе дарёси оралиғида жойлашган. Таркибига Лиелупе, Булдуре, Дзинтари, Майори, Дубулти аҳоли пунктлари ҳам киради. Аҳолиси 55,7 минг киши (2001). Иклимий курорт (Рига соҳили, Кемери бальнеологик ва балчиқ курорти бор). Целлюлозақоғоз, спорт қайиқлари, торф, цемент ва тахта тилиш здлари, бадиий тўқимачилик ва галантерия, «Техноинформ» фкалари ишлаб турибди. Тарих ва бадииёт музейлари, латиш шоири Я. Райнис музейдала ҳовлиси бор.