ЮСТИНИАН I

ЮСТИНИАН I (тахм. 482 ёхуд 483, Таурисий, Юқори Македония — 565.14.11, Константинополь) — Византия императори (527 йилдан). Императорнинг мутлақ ҳокимиятини ўрнатиш, кулдорликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат юргизган. Ўрта табақа ер эгаларига ва қулдорларга таянган, православ черковидан кўмак излаган. Юстиниан I Т нинг қонун чиқариш ва маъмурий ислоҳотлари Византия империясининг мустаҳкамланишига олиб келган. Юстиниан I1 кенг миқёсда босқинчилик сиёсатини юргизган. Юстиниан I1 даврида улкан қурилиш ишлари олиб борилган, Константинополда Аё София ибодатхонаси бунёд этилган.

Loading...