ЮСУФ ибн ҚУСАЙР МАҚБАРАСИ

ЮСУФ ибн ҚУСАЙР МАҚБАРАСИ, Отабобо мақбараси — Озарбайжон ўрта асрлар меъморлик ёдгорлиги (1162); Нахичеванда. Меъмор Ажамий ибн Абу Бакр томонидан бунёд этилган. Мақбара 8 қиррали минорасимон шаклда, пишиқ ғиштдан қурилган; усти қўш қаватли кулоҳий гумбаз билан Юсуф ибн Қусайр мақ бараси ёпилган. Иншоот юксак даражадаги қурилишмуҳандислик ечими билан ажралиб туради. Мавж усулида терилган ғишт қаламларининг бўртма юзаси иншоотнинг умумий шакли билан уйғунлашган.

Loading...