ЮСУПОВ

ЮСУПОВ Усмон (1900.1.3, Фарғона туманидаги Каптархона қишлоғи — 1966.7.5, Тошкент) — давлат ва сиёсат арбоби. Меҳнат фаолиятини 1916 йил Қовунчи (ҳоз. Янгийўл шаҳри)даги пахта тозалаш з-дида ишчиликдан бошлаган. Тошкент бинокорлар уюшмаси раиси, касаба уюшмалари Тошкент округи кенгаши раиси (192628). Ўзбекистон Компартияси МК котиби (1928 — 31), ВЦСПС Ўрта Осиё бюроси раиси (193134). Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати халқ комиссари (1936—37), Ўзбекистон Компартияси МК 1котиби (193750). СССР Пахтачилик министри (1950—53), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси (1953—54), Мирзачўлдаги 4»Боёвут» ва 2»Боёвут» сзлари ва Янгийўл туманидаги «Халқобод» аграрсаноат бирлашмаси директори (1955—66).

Юсупов республикага раҳбар бўлган йилларда Ўзбекистонда халқ ҳашари йўли билан йирик сув иншоотлари (Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори ва бошқалар) қурилган. 2-жаҳон уруши даврида мамлакат ғарбидан кўчириб келтирилган корхоналарни ишга тушириш, янгиларини қуриш, фронтни озиқ-овқат, кийимкечак билан мунтазам таъминлаш, ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилиш, уруш туфайли уйжой ва бошпанасиз қолган аҳоли ҳамда етим қолган болаларга меҳрибонлик ва инсонпарварлик қилишда Юсупов бош-қош бўлган. У ўз сиёсий фаолияти даврида имконият доирасида Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилишга интилган бўлишига қарамай оммавий қатағон сиесатида (1937—39) Марказ фармойишларини бажаришга мажбур бўлган. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган. Катта Фарғона канали, Фарғона туманидаги қишлоқ, республикадаги бир неча мактаб, кўча, ширкат хўжалигига Юсупов номи берилган. Янгийўл шаҳрида уймузейи бор, ҳайкали мавжуд.

Ас: Избранные труди, т. 1—3, Т., 1982—84. Ад. Ресков Б., Седов Г., Усман Юсупов, Т., 1977; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб (Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.