ЮВЕНИЛ ГАЗЛАР

ЮВЕНИЛ ГАЗЛАР (лот. соф, бокира) — Ер пўстининг остки қисмидан ва юқори мантиядан ажралиб чиқадиган, С02, 1М2, Н, Н20, СО, СН, С2Н6, Аг ва бошқалардан таркиб топган газлар. Бу жараён фанда Ернинг газсизланиши деб ном олган. 20-аср охири — 21-аср бошларида бажарилган геологикгеофизик, геокимёвий ва геотермик тадқиқотлар асосида, Ернинг газсизланиш жараёни табиатда иссиқ масса ҳаракатланадиган каналлар орқали содир бўлишлиги исботланди. Бундай каналлар Марказий Қизилқум, БухороХива регионидаги палеорифт системаси, Сурхондарё мегасинклиналидаги Боянгаро майдони, Фарғона тоғлараро ботиғидаги АдрасманЧуст аномаллигида мавжуд. Марказий Қизилқум аномаллигида метан ва водород эманацияси белгиланган. Эманацияларнинг энг юқори қиймати палеозой вулкантектоник структураси оғзига ҳамда иссиклик масса ҳаракатланадиган каналларнинг майдонига тўғри келади. Иссикдик оқими зичлиги қийматига ва аномал зоналар майдонининг ўлчамига қараб бошқа ҳудудларда, катта чуқурликда уларга мос келувчи эманация маҳсулотларини ҳамда Ювенил газларни ҳосил бўлишини таҳмин қилиш мумкин. Ювенил газларнинг бу каналлар орқали кўтарилиб, Ер пўстининг юқори қавати — чўкинди қатлам жинслари таркибида тарқалиши аниқланган ва хариталанган термобарик аномалияларда ўз исботини топган. Ювенил газларнинг чўкинди қатламдаги жинсларда тарқалган органик моддаларга кимёвий таъсири 3 турдаги реакция орқали амалга ошади:

1) ювенил водородларнинг тарқоқ органик моддалар билан ўзаро таъсири;

2) ювенил метаннинг юқори геодинамик кучланишдаги зоналарда тарқоқ органик моддалар билан ўзаро таъсири;

3) ювенил метаннинг аномаль юқори босим ва трали шароитларда бевосита полимерланиши.