ЮЗ

ЮЗ, жуз — йирик ўзбек қабилаларидан бири. 20-асрнинг бошларида Юзлар Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида яшаган (60 минг). Ю. ларнинг бошқа ўзбек қабилалари билан аралаш ҳолда яшаб келган гуруҳлари ҳам мавжуд бўлиб, улар мас, қирқ Юз, мўғул Юз, найман Юз, туркман Юз ва бошқалар этник номлар билан аталган. Юларнинг этногенези қадимий қипчоқ ўзбеклари билан боғлиқ.

Юзлар, асосан, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида яшаганлар. Юзлар 3 та йирик тармоққа бўлинади: Марка боласи, Қорапчи, Ражаб боласи.

19-аср давомида Юз ларнинг кўпчилиги ўтроклашиб, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Чўл ва тоғ олдида (Жиззах ва Ўратепа оралиғида) яшовчи Юз ларнинг бир қисми ярим ўтроқ ҳолда истиқомат қилишган. Юз ларнинг хўжалигида деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ҳам салмоқли ўрин тутган. 20-асрнинг 20—30-й. ларида Юзлар ўзбек халқи таркибига қўшилиб кетганлар.

Ад.: Дониёров X., Ўзбек халқининг шажаравашевалари, Т., 1968; Карммшева Б. Х., Очерки этнической истории южннх районов Таджикистана и Узбекистана, М., 1976; Бўриев О., Этнология атамаларининг қисқача изоҳли луғати, Қарши, 2004.

Loading...