ЮЗ

ЮЗ (Шёпев) Дейвид Эдуард (1831.16.5 — Лондон — 1900.21.1) — инглиз физиги; электротехника соҳасидаги ихтирочи. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1880). АҚШ да яшаган ва ишлаган (1838—65). Бардстаун (Кентукки штати) коллежи проф. (1851 йилдан). Россияда ишлаган (1865—67). Лондонга 1867 йили қайтган. Илмий ишлари электромагнетизм ва электротехникага оид. Ҳарф босувчи телеграф аппаратни (1854), кўмирли микрофонни (1878), индукцион тарозини ва товуш ўлчагични ихтиро қилган, электромагнит тўлқинларни кузатган (1879).

Loading...