ЮЗ ЙИЛЛИК УРУШ

ЮЗ ЙИЛЛИК УРУШ (13371453) — Англия ва Франция ўртасида Гиень (12-асрдан инглизлар мулки), Нормандия, Анжу (инглизлар томонидан 13-асрда қўлдан бой берилган), Фландрия учун бўлган уруш. Англия қироли Эдуард III (Франция қироли Филипп IV нинг невараси) нинг Франция тахтини даъво қилиши баҳона бўлган. Англия Слейсе (1340), Креси (1346), Пуатье (1356) яқинидаги жангларда ғолиб чиққан. 1360 йил Бретанда тузилган битим Франциянинг каттагина ҳудуди Англияга ўтганлигини тасдиқлади. 14-асрнинг 70-й. ларида инглизларнинг деярли ҳаммаси Франциядан ҳайдаб чиқарилди. Бироқ Азенкур яқинидаги ғалабадан сўнг (1415) инглизлар бургундияликлар билан ҳамкорликда Франциянинг шим. ни босиб олган. Инглиз босқинчиларига қарши халқ курашига Жанна Д’Арк раҳбарлик қилган. Унинг бошчилигида француз қўшинлари 1429 йил Орлеан қамалини ёриб ўтган. Юз йиллик уруш инглизларнинг Бордода сўзсиз таслим бўлишлари билан тугаган (1453). Англия Франция ҳудудида фақат Кале шаҳринигина қўлда тутиб қолган (1558 йилгача). Юз йиллик уруш марказлашган француз давлатининг қарор топишида муҳим босқич бўлган.

Prev Article

ЮЗ

Next Article

ЮЗ НЕРВИ