З

З — ўзбек-кирилл алифбосининг тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, сирғалувчи, жарангли ундош товуш. Сўзнинг боши (зар, зарур), ўртаси (озиқ, чизиқ), охирида (куз, туз) кела олади. Сўз охирида жарангсизланиб «с» товушига томон бир оз ўзгаради (сиз — сис, кўрасиз — кўрасис), бу ҳол имлода акс этмайди. Туб ўзбекча сўзларда сўз бошида деярли қўлланмайди. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда З ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.

Loading...