ЗААНЕ ЭЧКИ ЗОТИ

ЗААНЕ ЭЧКИ ЗОТИ — сути учун боқиладиган зот. 19-а. ўрталарида Швейцариянинг Зане (Saane) дарёси водийсида чиқарилган. Эчкилари йирик, гавда тузилиши мустаҳкам, аксариятининг елини катта, сўрғичлари яхши шаклланган. Териси юпқа, асосан, оқ рангда. Такасининг яғрин бал. 75—80 см, вазни 70—80 см, эчкилари 50—60 кг, думғазаси тор, жуни калта, қилтиқлари ингичка. Эчкилари бир йилда ўртача 600—700 кг сут беради (рекорд сут маҳсулотдорлиги 2235 л), сутининг ёғлилиги 3,5—4,5%. Ҳар юз бош эчкидан 180—200 улоқ олиш мумкин. Бу зот Fapбий ва Марказий Европада кенг тарқалган. Европа, Осиё, Америкадаги кўпгина мамлакатларда сут йўналишидаги эчкичиликни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатди. 20-а. бошларида Россияга келтирилган, ундан қисман Ўзбекистонда тарқалган (шахсий хўжаликларда боқилади). Маҳаллий жайдари рус эчки зотларининг сут маҳсулдорлигини яхшилашда фойдаланилган. Дурагайлари бир йилда 500—1000 кг сут беради. Россиянинг марказий ва шим.-ғарбий вилоятларида кўп боқилади.

Бозорбой Сувонқулов.

Loading...