ЗАБАЙКАЛЬЕ

ЗАБАЙКАЛЬЕБайкал кўлидан шаркда жойлашган тоғли ҳудуд. Шим. дан жанубга 1000 км га чўзилган. Аксари ўртача баландликдаги (1200—1300 м) тоғлар ўлкаси; шим. ва ғарбда баланд тоғлар (3000 м гача) билан ўралган. Забайкальенинг 2/3 қисми гранитлардан тузилган. Олтин, титан, темир, рух, қўнғир кўмир ва тошкўмир конлари бор. З. нинг шим.ғарбий қисмида Байкал бўйи баланд тизмалари (Хамар-Дабан, Баргузин, Жида, бал. 2500—3000 м гача) ва 3. тоғлари ҳамда катта сойликлар жойлашган. Бу қисмида 9—10 балли, шаркроқдаги ўртача, паст тоғларда ва ясси текисликларда 6—7 балли зилзила бўлиб туради. Иклими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —20° (—35° гача), июлники сойликларда 15°, тоғларда 7—10°. Йилига ўртача 250 мм дан 1000 мм гача ёғин тушади. Йирик дарёлари: Витим, Олёкма, Селенга, Шилка, Аргунь. Кўллари: Байкал, Торей, Баунт, Еравное, Гусиное.

Loading...