ЗАБЖЕ

ЗАБЖЕ — Польшанинг жан. даги шаҳар. Аҳолиси 200,1, минг киши (1999). Юқори Силезия агломерацияси таркибида. 3. ёнидан кўмир қазиб олинади, кокс ишлаб чиқарилади. Металлсозлик ва оғир машинасозлик (кон ускуналари, пўлат конструкциялар, кўтарма кранлар), кимё, кокс кимёси, радиоэлектроника, озиқ-овқат, ойна саноати корхоналари мавжуд. Театр, тиббиёт академияси, музей бор. Шаҳарга 13-а. да асос солинган.

Loading...