ЗАФАРОБОД

ЗАФАРОБОДЖиззах вилоятидаги шаҳарча (1997 й. дан). Зафаробод туманининг маъмурий маркази. Зафарободга 1970й. лар бошида Мирзачўл ва Жиззах чўлларини ўзлаштириш авж олган даврда асос солинган, 1973 й. дан туман маркази. Майд. 230 га. Аҳолиси 4000 киши (2001). Энг яқин т. й. станцияси — Пахтакор ш. гача 18 км, Жиззах ш. гача 42 км. Зафарободдан Жиззах ш. га, Пахтакор, Арнасой, Фориш туманларига олиб борувчи автомобиль йўллари қурилган.

Зафарободда пахта тозалаш зди, электрод и. ч. кичик корхонаси, босмахона, новвойхона бор. Автотранспорт, машинатрактор хизмати кўрсатиш, газлаштириш корхоналари, автомобиль йўллари бошқармаси, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолият кўрсатади.

Зафарободда туман ҳокимлиги биноси, супермаркет, «Отахонлар» чойхонаси, «Пахтабанк», 2 умумий таълим мактаби, тарих музейи, маданият саройи, деҳқон бозори, кутубхона, 100 ўринли касалхона, поликлиника, автостанция мавжуд. Хотира хиёбони, Мустақиллик майдони барпо этилган.

Loading...