ЗАҒИЗҒОН

ЗАҒИЗҒОН, ҳакка (Pica pica) — чумчуқсимонлар туркумининг қарғасимонлар оиласига мансуб қуш. Танасининг уз. 45—48 см. Европа, Осиё, Шим. Америка, Шим. Ғарбий Африка, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Жан. ва Ғарбий Сибирда тарқалган. 3. боғлар, тўқай ва тоғлардаги ўрмонларда яшайди. Тундра, Шарқий Сибирнинг айрим ҳудудлари ва чўлларда учрамайди. 3. қишда кўчиб юрувчи қуш. Дарахтлар шохига ва буталарга йирик ёпиқ уя солади. Мартмай ойларида 5—7, баъзан 8—9 та тухум қўяди. Тухумдан 18—19 кунда жўжа чиқади. 3. майда кемирувчилар ва ҳашаротлар билан озикланади; баъзан полиз экинлари (тарвуз, қовун) ва меваларни ҳам чўқийди.

Prev Article

ЗАҚҚУМ

Next Article

ЗАҒЧА