ЗАГРЕБ

ЗАГРЕБХорватия пойтахти. Сава дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Аҳолиси 707 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Марказий ва Ғарбий Европадан Адриатика денгизи ва Болқон я. о. га борадиган т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. 3. — Хорватиянинг энг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозликнинг турли тармоқлари (станоксозлик, электротехника буюмлари); кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати учун ускуналар и. ч., шунингдек, нефтни қайта ишлаш, кимё, полиграфия, қурилиш материаллари, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, кўн пойабзал ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Загребда халқаро ярмарка ўтказилади. Фанлар ва санъат акаде-мияси, ун-т (1669 й. дан), ядро физикаси ин-ти, олий ўқув юртлари, йирик нашриётлар, театрлар, меъморий ва этнографик музейлар, бадиий ва ҳунармандчилик музейлари, картиналар галереяси бор.

3. тарихий манбаларда дастлаб 1094 й. дан тилга олинган. 16-а. ўрталаридан Хорватиянинг бош шаҳри. 1526—1918 й. ларда (нем. Аграм номи б-н) Габсбурглар монархияси таркибида. .1918 й. дан Серб, хорват ва словенлар қироллиги (1929 й. дан Югославия) таркибида, 1992 й. дан мустақил Хорватия пойтахти.

Меъморий ёдгорликлардан Епископ қароргоҳи, собори билан (13—15, 19-а. лар), шаҳар қалъаси (13—18-а. лар), готика черкови (14 — 15-а. лар), барокко ва классицизм услубидаги бинолар (18-а.) сакланган. Замонавий бинолар шаҳарнинг жан. қисмида.

Loading...