ЗАГРОС

ЗАГРОС (форс. Патак, Поштекўҳ) — Эрондаги тоғ системаси, Эрон тоғлигининг жан.-ғарбида. Уз. 1600 км чамасида, кенглиги 200—300 км, аксар қисмининг бал. 2000—3000 м, энг баланд жойи 4548 м (Зардкўҳ тоғи). 3. водий ва ботиқлар билан ажралган бир неча (15—20) параллел тизмалардан иборат. Тоғлар оҳактош ва сла-нецлардан тузилган. Карст рельеф шакли кўп. Нефть конлари бор. Иклими субтропик, қуруқ, катта қисмининг ландшафти чўл. Ғарбий, сернам қис-мида дуб, қайрағоч, заранг, акацияли ўрмонлар, юқорироқда альп ўтлоклари ва паст бўйли бутазорлар бор. Кичикроқ музликлар учрайди. Ботиқларда шўрхок, кўл ва воҳалар (хурмо, цитрус ўсимликлар, токзорлар) мавжуд. Баму ва Эржон миллий парклари ташкил этилган.

Loading...