ЗАГУРСКАЯ Галина Николаевна

ЗАГУРСКАЯ Галина Николаевна (1905.27.4, Иркутск – 1978.16.11, Тошкент) — актриса ва реж. Ўзбекистон халқ артисти (1944). Иркутск балет мактабини тугатган (1922). 1937 й. дан Тошкентда, М. Горький театрида актриса. Яратган образлари психологик чуқур ва жўшқинлиги, харакат ва нутқ маданиятининг мукаммаллиги билан характерланади. Ижобий ва салбий, фожиавий ва ҳажвий ролларни бир хилда маҳорат билан ижро этган. Энг яхши роллари: Варвара, Кручинина («Момақалдироқ», «Айбсиз айбдорлар»), Елена, Василиса Карповна («Мешчанлар», «Тубанликда»), Анна Каренина («Анна Каренина»), Раневская («Олчазор»), Сабурова («Ягона гувоҳ»), Диана («Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди»), Мирандолина («Меҳмонхона бекаси»), Жамила, Майсара («Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши»), Тўлғаной («Момо ер») ва б. Реж. сифатида «Этик кийган мушук», «Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди», «Жиззаки», «Кичкинтой Доррит», «Уч хапдори» каби спектаклларни саҳналаштирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971).

Loading...