ЗАҲАР БЕЗЛАРИ

ЗАҲАР БЕЗЛАРИ — ҳайвонларда заҳар ишлаб чиқарувчи махсус безлар. 3. б. кўпинча жароҳат етказувчи орган билан боғланган. Киприкли чувалчанглар 3. б. кўп ҳужайрали (Acoela, Polycladida), ноксимон. Немертинларда заҳарли моддани хартумнинг орқа қисмидаги эпителий тўқима бези ажратади. Заҳар безлари ҳимоя вазифасини бажаради. Шиллиқ қуртлар (Jenebra, Conus) 3. б. тишларида бўлиб, ингичка най орқали ташқарига очилади. Саккизоёқнинг охирги жуфт сўлак безлари заҳарли модда ажратади. Бўғимоёқлиларда 3. б. кўп ҳужайрали, жуфт бўлади. Безларнинг тешиги чаёнларда дум қисмининг найзасига, ўргимчакларда хелицерасига, лабоёқлиларда оёқ жағларига, ҳашаротларда думидаги ўсимталарига очилади.

Умуртқали ҳайвонлардан юмалоқоғизлилар, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар ва клоакалиларда 3. б. бўлади. 3. б. денгиз илонбалиғининг терисида, муренларнинг танглайида, чаёнбалиқ ва денгиз калтакесакларининг сузгичларида жойлашган. Саламандр, тритон, калтакесакда 3. б. терисининг турли қисмларида, қурбақа ва кўл бақаларида эса тананинг ёнбош, бўйин ва орқа қисмида жойлашган. Улар безовта бўлганида тери устига суюқ заҳар ажратади. Заҳартишли илон ва калтакесакларнинг 3. 6. сўлак безлари асосида бўлади. Ҳайвон чиққанида заҳар тишлар ёрдамида ўлжа танасига юборилади. Заҳарли илонларнинг заҳар тишлари оғиз очилганда оғизнинг олдинги қисмига қаратилади. Клоакали сут эмизувчилар (ўрдакбурун, ехидналар) эркакларининг 3. б. орқа оёкларига жойлашган. Умуртқали ҳайвонларда 3. б. эволюцион тараққиётнинг биринчи даврларида вужудга келиб, дастлаб сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда балиқларда мавжуд бўлган.

Норқўзи Эргашев.

Loading...