ЗАҲАРЛИ ЗАМБУРУҒЛАР

ЗАҲАРЛИ ЗАМБУРУҒЛАРтарки бида турли заҳарли моддалар (мас, алкалоидлар) бўладиган замбуруғлар. Кўпчилик 3. з. нинг алкалоидлари, асосан, ҳазм органларига таъсир этади. Мае, дон экинларида учрайдиган қоракуя (қорамиғ — Claviceps рифигеа)нинг қаттиқ қора склероцийси таркибида алкалоидлар одам ва ҳайвонларнинг меъда, ичак ва б. органларини заҳарлайди. 3. з. алкалоидларидан айримлари туғиш жараёнини жадаллаштириш учун оз миқдорда ишлатилади. Фузариум ва вертициллиум туркумидаги баъзи замбуруғлар қорамоллар ва турли токсикоз касалликларини пайдо қилади. Аксари қўзиқоринлар (мас, Helvella) таркибидаги гелвелла кислота ошқозон ва ичакларни заҳарлайди.