ЗАКАРИЁ

ЗАКАРИЁ — Куръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири, Яҳёнинт отаси. Куръонда 8 жойда зикр қилинган, унинг насаби қақида бирон нарса дейилмаган. Куръонда айтилишича, Марямни тарбиялаётган 3. ғойибдан қизга ҳар кун турли таому шарбатлар, янги мевалар инъом этилаётганини кўради. Бу Аллоҳнинг марҳамати эканлигини, унинг ҳар нарсага қодирлигини билади ва қариб, заиф бўлиб қолгани, бефарзандлик доги куйдираётганини арз этиб илтижо билан Аллохдан фарзанд сўрайди. Аллоҳ малоикаларни юбориб, унга фарзанд ато этишлиги башоратини беради. Фаришталар унга нидо қилдилар: «(эй, Закариё), Аллоҳ сенга Аллоҳнинг сўзини тасдиқ этадиган, (ўз қавмига) хожа бўладиган, (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиқ пайғамбарлардан бўладиган Яхё исмли фарзанд хушхабарини берур» (3:39). Шунда 3., менга кексалик етган, хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин, деди. Закариёга белги берилди: уч кунгача Закариёнинг тили Аллоҳнинг зикридан ўзга сўзга айланмай қолди. Одамларга эса фақат имоишора билан муомала қилди. Бу З. нинг хотини ҳомиладор бўлганидан дарак эди. Ривоятда айтилишича, 3. шайтоннинг сотқинлиги туфайли шахид бўлган.