ЗАКАРПАТЬЕ УКРАИНАСИ

ЗАКАРПАТЬЕ УКРАИНАСИ — Украинадаги хоз. Закарпатье вилоятининг ҳудуди. 10—11а. ларда Киев Руси таркибида. Қад. аҳолиси — славянлар. 11а. да Венгрия томонидан босиб олинган, сўнгра Австрия ва Австрия-Венгрия, 1919 й. дан эса Чехословакия таркибида; 1938 й. Венгрия томонидан ишғол қилинган. 1944 й. қизил қўшинлар томонидан озод қилинган, 1945 й. дан Украина таркибида.

Loading...