ЗАКАРПАТЬЕ ВИЛОЯТИ

ЗАКАРПАТЬЕ ВИЛОЯТИУкраина таркибидаги вилоят. 1946 й. 22 янв. да (Закарпатье Украинаси Украинага қўшилгандан сўнг) ташкил этилган. Майд. 12,8 минг км2. Аҳолиси 1288,6 минг киши (1997), асосан украинлар, шунингдек, венгер, рус, румин, словаклар ҳам яшайди. Маркази — Ужгород ш. 3. в. Шарқий Карпат тоғларида ва Ўрта Дунай текислигида жойлашган. Вилоят ҳудудининг 80% тоғ (энг баланд жойи Говерла тоғи, 2061 м). Фойдали қазилмалари: тоштуз, қурилиш материаллари, қўнғир кўмир, темир ва симоб рудалари. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси пасттекисликда —2°, —3°, тоғларда — 5°, —9°; июлники пасттекисликда 19°—20°, тогларда 6°. Йилига пасттекисликда 600 — 700 мм, тогларда 1000—1400 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 90—230 кун. Асосий дарёси Тиса. Минерал булоқлар бор. Тупроқлари пасттекисликларда чимли ва аллювиал, тоғ этакларида қўнғирподзол, тогларда қўнғир тоғўрмон, чимли қўнғир ва чимли тоғўтлоқи ҳамда торфсимон тупроқлар. Вилоят ҳудудининг 50%и ўрмон, асосан, қорақайин, қорақарағай, эман, оқ қарағай, граб усади. Ўрмонларда ўрмон мушуги, силовсин, бўри, тулки, қўнғир айиқ, ёввойи тўнғиз, европа елиги, асл буғу, сувсар, тийин, малла қуён яшайди. 3. в. Украинанинг курорт ва туристик рнларидан бири.

Озиқовқат саноатида виночилик, меваконсерва, гўшт, мойсир ва сут, ун, мойёғ ва б. тармоқлар мавжуд. Минерал сув қадоқланади. Ўрмон кимёси, ёғочсозлик, мебелсозлик, картон и. ч. корхоналари бор. Енгил саноат тармокларидан кўнчилик, пойабзал, тикувчилик, трикотаж корхоналари мавжуд. Машинасозлик, металлсозлик, асосан, станоксозлик, приборсозлик ривожланган. Пластмасса санитариятехника буюмлари, гулдор сопол буюмлар, ғиштчерепица ишлаб чиқарилади. Қ. х. сутгўшт чорвачилигига ихтисослашган, қўйчилик, боғдорчилик, токчилик, ғаллакорлик билан шуғулланилади. Пичанзор, яйловлар бор. Ғалла экинлари, техника экинлари (асосан, тамаки, кунгабоқар) картошка, сабзавот, емхашак экинлари экилади. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Асосий т. й. линиялари: Чоп — Ужгород — Ужок — Львов, Чоп — Солотвина. Асосий автомобиль йўллари: Ужгород — Мукачево — Хуст — Тячев — Рахов — ИваноФранковск ва б. Ужгород ун-ти, жамоат кутубхоналар, 3 музей, мусиқали драма театри, филармония, 800 га яқин клуб, Поляна ва Синяк бальнеологик курортлар, Ужгородда аэропорт бор.

Loading...