ЗАКАСПИЙ АНТРОПОЛОГИК ТИПИ

ЗАКАСПИЙ АНТРОПОЛОГИК ТИПИ — асосий вакиллари туркманлардан ташкил топган антропологик тип. Қорақалпоқлар (Хоразм вохасидаги), балужлар ва эронийларнинг таркибида ҳам учрайди. Л. В. Ошанин У рта Осиёнинг жан. вилоятларида, яъни Амударёнинг жан. ғарбида яшайдиган антропологик типни 3. а. т. деб номлаган. 3. а. т. вакиллари баланд бўйли, боши узун мезокефал (қ. Бош кўрсаткичи), кўзи, сочлари ва баданидаги жунлар кора, юзи чўзинчоқ, тор ва ўрта кенгликда, бурни тўғри ва ўрта кенгликда. 3. а. т. га мансуб одам аждодларининг суяклари Жан. Туркманистонда неолит ва жез даврига оид. Тожикистон, Ўзбекистон, Оролнинг жан. томонлари ва Ғарбий Қозоғистоннинг баъзи жойларида жез даврига оид ёдгорликларда ҳам топилган. Жан. Помир саклари, Еттисув усунлари ҳам 3. а. т. га мансуб бўлган. Ад.: Ошанин Л. В., Зезенкова В. Я ., Вопросы этногенеза народов Средней Азии в свете данных антропологии, сб. статей, Т., 1953; Ошанин Л. В., Антропологический состав населения Средней Азии и этногенез её народов, в 3х ч., ч. 1—3, Ереван, 196759.

Loading...