ЗАКОПАНЕ

ЗАКОПАНЕ — Польшадаги шаҳар, Татра тоғлари этагида, 850 м баландликдаги тоғ оралиғидаги сойликда жойлашган. Аҳолиси 30 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). 3. — тог икдим курорти. Июлнинг ўртача траси 15°, янв. ники —5°, ўртача йиллик ёғин 1000 мм. Қишда қуёшли кунлар кўп бўлади, қор узоқ сақланади. Санаторийлар, дам олиш уйлари, меҳмонхоналар, пансионатлар бор. Альпинизм, туризм ва қишки спорт мусобақаларининг миллий маркази. 3. ёғочдан бадиий буюмлар ясаш ва спорт чанғилари ишлаб чиқариш билан машҳур. Татра музейи бор.

Loading...