ЗАЛ

ЗАЛ (нем. Saal) — кўпчиликка мўлжалланган катта хона, хонақоҳ, талор. Заллар ҳашаматли саройларнинг асосий қисми сифатида барпо этилган. Бундай Зал ларда қар хил кабул маросимлари, зиёфат ва тантанали мажлислар ўтказилган. Залнинг қурилиши ва безакларида турли халқларнинг ўзига хос миллий меъморлик анъаналари ўз ифодасини топган. Уйғониш даврида Заллар қурилиши юксак даражада ривожланган. Кейинчалик Зал ларнинг оммага ижтимоий-сиёсий ва маданий хизмат кўрсатадиган турли кўринишлари яратилди: мажлис З. лари, концерт, спорт, клуб, музей, кутубхона, қироатхона З. лари, вокзал, аэропот Заллари, кино ва театр биноларининг томоша З. лари ва ҳ. к.

Loading...