ЗАЛТИКАТ

ЗАЛТИКАТТошкент вилоятининг Зангиота қишлоғи ўрнида бўлган қад. шаҳар харобаси (6—15а. лар). 3. Бинкатдан Самарқандга борадиган савдо йўлидаги дастлабки йирик марказ бўлган (Истахрий). 3. катта тепа (220×400 м2) ва унинг жан. шарқида жойлашган икки кичик тепадан ташкил топган. Катта тепанинг шим. шарқий бурчагида арк (200 м2) жойлашган. Унинг қалин девори (1,5 м) хом ғиштдан (40x40x10x14 куб см) ишланган бўлиб, 5 м гача баландликда сакданган. Турар жой қолдиқлари, сопол идишлари, тақинчоқлар топилган.

Loading...