ЗАЛЬЦБУРГ

ЗАЛЬЦБУРГ (нем. Salz—туз ва burg — шаҳар) — Австриянинг марказий қисмидаги шаҳар. Зальцах дарёсининг ҳар икки соҳилида, 1300—2000 м баланд ликда, Зальцбург сойлигида жойлашган. Зальцбург ерининг маъмурий маркази. Ахрлиси 144,2 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тўқимачилик, озиқовқат, машинасозлик, полиграфия, ёгочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади; мармар қайта ишланади. 3. ўрнида қадимда кельтлар яшаган, римликлар Зальцбургни Ювавум деб атаган. 11—12а. лардан 3. атрофидан кўплаб туз қазиб олина бошлаган. 1805 й. дан 3. Австрия, 1810 й. дан Бавария, 1815 й. дан яна Австрия таркибида. Зальцбургда В. Моцарт туғилган уй, Каролина Августа музейи бор. Меъморий ёдгорликларидан эски шаҳар қисмида (дарёнинг чап соҳили) барокко услубидаги собор (1611—28), архиепископ қароргоҳи (1120), черковлар ва б. сакданган. Янги замонавий бинолар дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Фестиваллар уйида мусиқа ва театр санъатининг халқаро фестиваллари бўлиб туради. Туризм маркази. Унт бор.

Loading...