ЗАЛВАР МАССА

ЗАЛВАР МАССА, маховик — пўлат ёки чўяндан ясалган катта гардишли ғилдирак. Поршенли двигателлар, компрессорлар, насослар ва б. машиналарнинг етакчи валига, валнинг бир текисда айланишини таъминлаш учун ўрнатилади. 3. м. айланувчи тизимнинг бурчак тезлиги ошган пайтдаги кинетик энергияни тўплайди (аккумуляциялайди), бурчак тезлик пасайган пайтдауни валга беради. Булардан ташкари 3. м. поршенли двигателларда поршеннинг чекка ҳолатлар (юқориги ва пастки) ни енгиб ўтишга имкон беради. Инерцион двигателларда 3. м. йиғган энергиядан машинани юргизиб юборишда фойдаланилади (қ. Жиробус).

Loading...