ЗАМБУРУҒЛАР

ЗАМБУРУҒЛАР (Fungi ёки Mycetes) — эукариот организмлар дунёси (булими). 3. тайёр органик модцалар ҳисобига яшайди, яъни гетеротроф организм ҳисобланади. Одатда ўсимликларда, тупрокда, сувда, ҳайвонларда ёки уларнинг қолдиқларида ҳает кечиради. Озикланиш усулига қараб паразит ва сапрофит Замбуруғларга бўлинади. Замбуруғларнинг одамлар ва ҳайвонлар учун зарарли ва фойдали юз мингдан ортиқ тури учрайди. 3. ҳақидаги фан микология деб аталади. Тузилиши. Купчилик Замбуруғларнинг (баъзи ҳужайра ички паразитларидан ташқари) вегетатив танаси мицелий куринишида, яъни озикланиш субстрати сиртига ёки ичига таралиб, учидан ўсадиган ингичка ипча — гифалардан иборат. Кўпайиши. 3. вегетатив варепродуктив (жинссиз ва жинсий) кўпаяди. Вегетатив кўпайиш мицелий ипчаларининг бўлиниши ёки склероциялар билан амалга ошади. Бу бўлакчалар ҳар хил йўл билан тарқалиб, қулай шароитга тушганда янги мицелийси ҳосил бўлади. Жинссиз кўпайиш мицелийнинг махсус шохчаларида хреил бўладиган споралар орқали рўй беради. Споралар ҳосил бўлишига қараб эндоген ва экзоген булади. Эндоген споралар одатда гифа (спорангий ёки зооспорангий)нинг шарсимон учларида куп миқдорда ривожланади. Экзоген споралар (конидиялар) мицелийнинг махсус шохларида якка, гуруҳ булиб, купинча занжирсимон ривожланади. Жинсий кўпайиш иккита ҳар хил жинсий ҳужайранинг қўшилишидан ҳосил бўладиган зиготалар орқали рўй беради. 3. ҳамма жойда кенг тарқалган. Аксари Замбуруғларнинг табиатда умри киска. Уларнинг мицелийси бир неча суткада ривожланиб, спора ҳосил қилгач, ўсишдан тўхтаб, нобуд бўлади. Мицелийси кўп йил яшайдиган 3. ҳам бор. Жумладан, патоген ва паразит 3. мицелийси бир неча йиллаб яшайди. Шунингдек, склероцийлари ва турлитуман споралари билан узоқ вақтгача сақланадиган 3. ҳам бўлади. Кўп споралар қуруқ ҳолатда ҳаётчанлигини ўн йиллаб саклаши мумкин. Муҳим физиологик хусусиятлари. 3. ривожланиши учун кислород зарур бўлиб, аэроб организм ҳисобланади. Лекин айрим 3., мас, ачитқи 3. ига озгина кислород хам етарли. Кўп 3. турли хил (спиртли, лимонли) ачитиш хусусиятига эга. 3. 20—25° да яхши ўсади, баъзилари 2—4° да ҳам ўсаверади. Замбуруғларнинг ўсиши учун ёруғлик зарур эмас, лекин қуёш нури уларнинг ўсиши ва спора ҳосил қилишига салбий таъсир этади. Табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти. Тупроқда яшайдиган 3. ўсимлик қолдиқлари (жумладан қийин парчаланадиган целлюлоза ва лигнин)ни емиради ва минераллаштиради. Ёғочларни, асосан, пўкак 3. емиради. Кўпчилик 3. ўсимликларда турли касалликларни қўзғатади. Одамлардаги қатор касалликлар: кал, қирма темиратки ва бошқаларни 3. қўзғатади. Фойдали 3. ҳам кўп. Penicullium ва Aspergillus туркумига мансуб Замбуруғлардан витаминлар, антибиотиклар, лимон кислота ва стероид препаратлар олишда фойдаланилади. Ачитқи 3. вино, нон, пиво тайёрлашда ишлатилади. Замбуруғлардан кўнчилик, тўқимачиликда ва саноатнинг б. тармоқларида қўлланиладиган турли хил ферментлар олинади. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида 3. овқатга ишлатилади; истеъмол қилинадиган Замбуруғларнинг тури 100 дан ортади. Булардан куплари қимматли бўлиб, таркибида оқсил моддалари, витаминлар ва ферментлар бор. 3., асосан, консервалаб (қуритиб, тузлаб, зиралаб) истеъмол қилинади. 3. таснифи: I синф — тубан замбуруғлар ёки фикомицетлар (Phycomycetes); II синф — халтали замбуруғлар ёки аксоциметлар (Ascomycetes); III синф — базидиомицетлар (Basidiomycetes); IV синф — такомиллашмаган замбуруғлар (Deuteromycetes ёки Fungi imperfecti). 3. ўсимлик, ҳайвон ва одамларда касаллик қўзғатиш хусусиятига эга, озиқовқат маҳсулотларини бузади. Ғўзада вилт ва чириш касалликларини пайдо қилади (яна қ. Замбуруғли касалликлар). Баъзи 3. ҳашаротлар сонини ҳамда касаллик туғдирувчи (патоген) 3. ривожини сусайтиришда ижобий аҳамиятга эга. Вертициллёз сўлишни қўзғатувчи 3. кушандаси (3. — антагонист)га Trichoderma Iignoram Hars., Aspergilius sp., Penicillim sp. ва б. киради.

3. тупрокда бактериялар, актиномицетлар ва микроорганизмлар билан биргаликда органик моддаларни парчалаб, санитарлик вазифасини бажаради ва табиатда моддалар айланишида иштирок этади. Шу билан бирга тупрокда усимлик касалликларини қўзғатувчи 3. тўпланиб ҳам қолади. Монокультура натижасида ўсимликларнинг маълум турларигагина ихтисослашган 3. йиғилади. Aspergilius, Penicillium, Mucor, Trichothecium, Rhizopus ва б. туркумга мансуб баъзи тур 3. уруғлик материалнинг моғорлашига сабаб бўлиб, уларнинг унувчанлигини пасайтиради. Кўпгина моғор 3. хом ашёни саклаш даврида пахта толаси сифатини бузади. Баъзи турлари истеъмол қилинади (жумладан, қўзиқорин). З. нинг ферментатив, антибиотик, токсик ва паразит лик хусусиятларидан ветеринарияда ҳамда ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда, шунингдек, енгил саноатда, озиқовқат ва фармацевтика саноатида фойдаланилади.

Prev Article

ЗАМБОАНГА

Next Article

ЗАМЕНГОФ