ЗАМИНДЎЗИ

ЗАМИНДЎЗИ — зардўзликда тикиш усули. Безатиладиган буюм юзаси (гули ва замини) кашта билан сидирға қоплаб тикилади. Бунда кашта тўғридантўғри матога ёки мато устидаги тўшама (сиддий) устидан зар, кумуш ёки ипак иплар билан тикилади. Заминдўзида майда ҳандасий шакллар («чашми булбул», «чордарчор», «шашхол», «самбуса» ва б.), диагонал ва зигзаг йўллар («мавжи якрўя», «мавжи дурўя», «мавжи чашми булбул» ва б.) ҳосил қиладиган безак чоклардан фойдаланилади. Заминдўзида бадиий анъаналар, зардўз устанинг маҳорати намоён бўлади. 3. 19-а. да сарой амалдорларининг кийимларини тайёрлашда кенг қўлланилган. Ҳозир 3., асосан, гулдўзи усулида безатиладиган буюмларнинг айрим бўлакларини тикишда ишлатилади.

Loading...