ЗАМОНБОБО

ЗАМОНБОБО — сўнгги жез даврига оид ўтроқ деҳқонлар манзилгоҳи ва қабристони (мил. ав. 2минг йиллик ўртаси). Бухоро воҳасининг ғарбидаги Замонбобо кўли ёқасидан топилган. 3. турар жойлари усти чайла қилиб беркитилган ертўлалардан иборат бўлган. 45 та қабр очилган. Таги ясси ва думалоқ, безаксиз сопол идишлар, жез буюмлар, пайконлар, тош мунчоқлар, тош ўроқ парчалари ва б. топилган.

Loading...