ЗАМША

ЗАМША (нем. Samisch Leder) — қўй, буғу ва тоғ эчкиси терисидан формальдегидмой билан ошлаб тайёрланадиган чарм. Майин ва юмшоқ бўлади, сув ўтказмайди. Турли рангга бўяш мумкин. Бўялмагани оч сариқ рангда. 3. серковак ва енгил бўлиб, пойабзал, қўлқоп ва б. тайёрлашда, бензинни тозалашда, оптик шишаларни артиш ва б. мақсадларда ишлатилади. Тўқима 3. ҳам бор. У атласга ўхшаб тўқилган мовут. Ундан спорт кийимбошлари, куртка ва б. тикилади. Сунъий 3. замшга ўхшаш тукни матога резина елими билан шимдириб ёки матога резина елими суркалиб, устига майдаланган ипгазлама толалари сепилиб тайёрланади. Сунъий Замшадан пойабзал ва атторлик буюмлари тайёрланади.

Loading...