ЗАНГ ЗАМБУРУҒЛАРИ

ЗАНГ ЗАМБУРУҒЛАРИ (Uredinales) — базидияли замбуруғларнинг бир туркуми. 4500 тури бор. Кўпгина ўсимликларда паразитлик қилиб, занг касаллигини қўзғатади. Ўсимликларда занг тусли, қўнғир, қора дог ёки чизиқчизиқ йўллар пайдо бўлади. 3. з. номи ҳам шундан олинган. Ўзбекистонда донли ўсимликларда чизиқсимон 3. з. кўп учрайди.

Кураш чоралари: уруғлик донни касаллик тарқалмаган далалардан йиғиш, дорилаш ва кузги дала ишларини сифатли ўтказиш.

Loading...