ЗАНГИОТА ТУМАНИ — Тошкент вилоятидаги туман. 1933 й. 1 дек. да ташкил этилган (1992 й. майгача Калинин тумани деб аталган). Ҳудуди Тошкент ш. нинг ғарби ва жан. га туташ. Шим. да Тошкент туманы, ғарбда Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон вилояти, шарқда Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, жан. да Янгийўл тумани билан чегарадош.
Майд. 0,22 минг км2. Аҳолиси 160,6 минг киши (2002). 3. т. да 2 шаҳарча ( Эшонгузар, Ўртаовул), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўзсув, Зангиота, Иттифоқ, Назарбек, Хонобод, ЧиғатойОқтепа, Эркин, Ўзгариш, Қатортол) бор. Маркази — Эшонгузар шаҳарчаси. Туман номи шу ўрамдаги Зангиота қишлоғи номи б-н боғлиқ. Бу қишлоқда 13а. 1ярмида Зангиота яшаб ўтган. Зангиота мажмуаси мусулмонларнинг катта зиёратгоҳига айланган.
Табиати. Зангиота тумани ҳудуди Чирчиқдарёсининг ўнг соҳилида, шим. ғарбда қисман Келес дарёсининг чап соҳилига туташ. Рельефи, асосан, текис, шим. шарқдан жан. ғарбга пасайиб боради. Туман ерларида жуда қадимдан деҳқончилик қилиб келинади. Тупроклари типик бўз тупроқ, дарё соҳилларида унумдор ўтлоқи тупроқ. Туман худудидан Бўзсув, Зах, Юқори Жўн, Юқори Тошкент, Анҳор, Толариқ, Баротхўжа, Найман каналлари ва б. ариқлар ўтади. Иклими мўътадил иссиқ. Июлнинг ўртача траси 26,9°, янв. да —0,9°. Йилига 350 мм ёғин тушади, асосан, қишнинг иккинчи ярми ва баҳорда ёғади. Вегетация даври 263 кун. Туман ҳудуди бутунлай ўзлаштирилганлиги боис ёввойи ўсимлик ва ҳайвонлар жуда кам қолган. Фойдали қазилмалардан гипс, гил ва б. қурилиш материаллари мавжуд, шунингдек, иссиқ минерал булоклар ҳам бор. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, татар, тожик, корейс ва б. 20 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 730 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 24,6 минг, қишлоқ аҳолиси 136 минг киши. Хўжалиги. Туман ҳудудидаги саноат корхоналари, асосан, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. 20 дан ортиқ қўшма корхона, 400 дан зиёд кичик ва хусусий корхона, 20 дан зиёд саноат корхонаси, 7 автокорхона, 100 га яқин маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишлаб турибди. АҚШ, Исроил компаниялари билан биргаликда арақ, шампан виноси, шарбатли ичимликлар, Германиянинг «Ландтехник» компанияси билан биргаликда «Морал—125» комбайни, «Гидрав «Иттифоқ» қишлоғи ҳудудидаги санаторийлика» акциядорлик жамиятида Голландия фирмалари билан ҳамкорликда қ. х. техникаси ва асбобускуналари ишлаб чиқарилмоқда. «Тошкентгўшт» акциядорлик жамияти Шим. Ирландия билан қўшма корхона тузиб фаолиятини кенгайтирди. «МониМебель ЛТД» қўшма корхонаси пластмассадан ром ва эшиклар, «Нур-Бажаху» қўшма корхонаси паролон, ЎзбекистонИсроил «ФарВаб» қўшма корхонаси спиртли ва яхна ичимликлар и. ч., «Виртех-Агро» кўшма корхонаси парранда гўшти ва тухум етиштиришга ихтисослашган. Туман қ. х. да сабзавотчилик, сут чорвачилиги, боғдорчилик ва токчилик асосий ўрин эгаллайди. Тумандаги «Бўзсув» ва «Эркин» ширкат хўжаликлари турли сабзавот уруғлари етказиб беришга ихтисослашган. Туман хўжаликлари пойтахт аҳолисини ҳўл мева, сабзавот, полиз ва б. озиқовқат маҳсулотлари билан таъминлайди. Шундай хўжаликлардан «Қўйлиқ» агрофирмаси машҳур. Зангиота туманининг жами экин майд. 8,2 минг га, шундан 7,9 минг га суғориладиган ерлар. Лалмикор ерлар 344 га. Чорвачиликда, асосан, сут, гўшт етиштирилади. Қарийб 22 минг бош қорамол (шу жумладан 8,4 мингдан ортиқ сигир), 7,5 минг қўй ва эчки, 439,6 мингдан зиёд парранда бор (2002). «Ўзбекистон» ва «Дўстлик» паррандачилик фермалари, «Баракат» бўрдоқичилик фермаси, «Дамачи» балиқчилик корхонаси мавжуд. 3. т. да транспорт йўллари анча зич. Туман ҳудудидан уч йўналишда т. й. (Тошкент—Янгийўл, Келес—Ўртаовул ва Тошкент—Ангрен) ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Туман маркази Тошкент билан йўловчилар ташиш ва автомобиль транспорти орқали боғланган. Тумандан Тошкент ш. нинг «Жанубий» т. й. вокзалигача 3 км. 2001—2002 ўқув йилида 43 умумий таълим мактабида қарийб 31 минг ўқувчи таълим олди. Коллеж, касбхунар мактаби ва б. ўқув муассасалари бор. Ўзбекистон ФАнинг Сув муаммолари интининг тажрибаэкспериментал хўжалиги, Генетика ва ўсимликлар биологияси интининг тажриба участкасида и. т. ишлари олиб борилмоқда. 5 касалхона, 3 поликлиника, 10 қишлоқ даволаш амбулаторияси, 21 фельдшеракушерлик пунктида 360 дан зиёд олий маълумотли шифокор ва 1376 ўрта тиббий ходим ишлайди. 34 кутубхона, 12 маданият уйи, 5 стадион, спорт сув ҳавзаси, 2 теннис корти бор. Йилига 5 минг кишини даволаш имкониятига эга бўлган «Назарбек», «Зангиота», «Алгоритм» санаторийлари фаолият кўрсатади. 1965 й. дан «Истикбол» туман газ. нашр этилади (адади 2000).