ЗАПОРОЖЬЕ СЕЧИ

ЗАПОРОЖЬЕ СЕЧИ — 16-18-а. ларда украин казакларининг Днепр остоналари ортидаги ташкилоти. Асосий истеҳком — Сечь номидан олинган. 1654 й. гача казаклар «республикаси» бўлиб, унинг юқори органи Сечь радаси ҳисобланган. Қўшбоши атаман томонидан бошқарилган. Қўш (қўшин)ларга бўлинган. Қрим хонлиги, Усмонли турк салтанати, полякукраин ҳукмрон доираларига қарши кураш олиб борган.

16—17а. ларда украин халқининг озодлик курашида катта роль ўйнаган. 1709 й. «Эски Сечь» деб аталмиш ташкилот тугатилган, 1734 й. ҳукумат томонидан «Янги Сечь» деб аталган ташкилот ташкил этилган; 1775 й. тугатилган.

Loading...