ЗАПРОМЕТОВ Николай Георгиевич

ЗАПРОМЕТОВ Николай Георгиевич (1893.25.12, Тошкент — 1983.1.4, Москва) — энтомолог, фитопатолог олим, Узбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950), қ. х. фанлари дри (1943), проф. (1929). Петроград ун-тини тамомлаган (1916). Туркистон энтомология стясида илмий ходим, Ўсимликларни ҳимоя қилиш тажриба стяси фтопатология бўлими мудири (1918—29). СоюзНИХИ ўсимликларни ҳимоя қилиш стяси директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1929—31). 3. Узбекистонда фитопатология ва микология мактабини яратганлардан бири. Илмий ишлари, асосан, микрофлора, зарарли фитопатологик микроорганизмларнинг морфологияси, биол. си, систематикаси, маданий ўсимликларнинг, жумладан, ғўзанинг замбуруғли, бактерияли касалликларига қарши кураш муаммоларига бағишланган. Ас: Материалы по микрофлоре Средней Азии, Т., 1928; Ғўзанинг кўсак ва тола касалликлари, Т., 1952.

Loading...