ЗАРАФШОН

ЗАРАФШОН (форс, зар — олтин, афшон — сочувчи) — Тожикистон ва Ўзбекистондаги даре. Авесто ёдгорликларида «Дайтия» — «Эзгу сув» деб юритилган; юнонлар ҳукмронлиги даврида «Дайтия» сўзи юнончага айнан таржима қилиниб, Политимет — «Кўп эзгу сув» деб аталган; дарёнинг Сугд, Жирт, Жон, Сомжан шаклидаги номлари ҳам маълум; паҳлавий (қад. форсча) тилида «Номиқ» («Машҳур», «Эзгу»), форс тилидаги манбаларда Руди Мосаф, Руди Шарғ дейилган; арабча манбаларда эса Ҳарамком — «Муқадцас дарё», Водий усСуғд, Наҳр улБухоро каби номлари қайд этилган; «Бобурнома»да Оби Кўҳак деб тилга олинган; кейинроқ Дарёйи Кўҳак, 18а. дан 3. деб атала бошлаган. Уз. 877 км, ҳавзасининг майд. 41860 км2, шундан тоғли қисми 17710 км2, қолгани тоғ олди қирлари ва текисликка тўғри келади. 3. воҳасида мил. ав. 2минг йиллик — 1минг йиллик бошларида яшаган ўтроқ аҳоли З. дан каналариқлар чиқариб деҳқончилик қилган. 1—4а. ларда Зарафшондан сув оладиган Дарғом, Қалқонота, Шаҳруд, Ромитан каби йирик каналлар, СангиСалоҳ, Катта Беглик, Дамдарё каби ариқлар қазилган. Зарафшондан қад. Варақсар (ҳоз. Работхожа) қишлоғи яқинида араблар истилоси (712)дан анча олдин қурилган тўғондан учта ариқ чиқарилган. Энг шим. дагиси — Дарғом ариғи, қолган иккитаси темурийлар даврида Аббос ва Қораунас деб аталган, кейинчалик улар Янгиариқ ва Қозонариқ номини олган. Бу ариқлардан Самарқанд ш. дан жанубдаги ерлар суғорилган. Самарқанд ш. дан шарқдаги ерларга сув келтирилувчи Мирзаариқ, Туятортар ариқлари 5—6а. ларда қазилган деган маълумотлар бор. Қад. ариқлардан бўлган Нарпай (Наҳрпой) Суғднинг энг йирик ирригация иншооти ҳисобланган. Таби Зараутсой расмлари. Зарафшон дарёсининг юқори қисми. ийки, ўша даврларда Самарқанд ш. ҳам Зарафшондан сув ичган. Навоий ва Бухоро вилоятларидаги Шофиркон (Шопурком), Харканруд (ҳоз. Қалқонруд), Хитраф ёки Говхитфар (ҳоз. Вобкентдарё), Бухоро ш. ни сув билан таъминловчи Рудизар (ҳоз. Шоҳруд) каналлари ҳам қад. сув иншоотларидандир. Улар ҳақидаги маълумотлар Наршахий, Истахрий, Муқаддасий асарлари (Юа.)да келтирилади. 3. сувидан қадимдан Самарқанд, Бухоро, Кармана музофотлари билан бирга Қашқадарё (Эски Ангор канали орқали) ва Жиззах (Эски Туятортар канали орқали) музофотлари ерлари ҳам баҳраманд бўлиб келган. 3. Туркистон, Зарафшон ва Олай тоғ тизмалари бириккан жой — Мастчоҳ (Кўксув) тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидаи Мастчоҳ дарёси номи билан бошланади. Бошланиш жойидан қарийб 189 км қуйида, чапдан Фондарё қўшилади ва 3. номини олади. Зарафшонга музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 га яқин ирмоқ қуйилади. Энг йириклари — Фондарё, Қўштутдарё, Мағиёндарё. Тожикистон ҳудудига қарашли юқори оқимида 3. Туркистон ва Зарафщон тоғ тизмалари оралиғида ён бағирлари баланд ва тик кўтарилган, кўпчилик жойларида дара ва тангилардан иборат тор водийда жуда тез оқади. Дарё водийси йирик ирмоқлар келиб қўшиладиган жойлардагина бир оз кенгаяди. 3. Работхожа тўғони яқинида Тожикистон ҳудудидан чиқиб, Ўзбекистон Республикаси чегарасига киради ва Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан оқиб ўтади. Самарқанд ш. яқинида (шарқрокда), Чўпонота тепалиги ёнида 3. икки тармоққа — Окдарё (ўнг) ва Қорадарё (чап)га ажралади. Улар Миёнкол о. ни ҳосил килиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани маркази — Янгиработ шаҳарчаси яқинида бирлашади ва яна 3. номи билан оқади. 3. сувининг 70—75% қисми Қорадарё тармоғидан оқади. Бу оралиқца атрофдаги тоғлардан кўплаб сой оқиб тушади, сувнинг озлиги ва суғоришга олиниши натижасида сойлар 3. ва унинг тармоқларигача етиб келмай қуриб қолади. Навоий ш. яқинида, Бойқут ва Тошработ қишлоқлари оралиғида даре водийси анча тораяди. Сўнг жан. ғарбий йўналишда оқиб, Қизилқум чўлига кириб боради, Бухоро, сўнг Қоракўл воҳаларидан оқиб ўтади. Мана шу қисмида (Қоракўл ш. гача) Қоракўлдарё деб ҳам аталади. Қоракўл ш. дан 3 км юқорида қурилган тўғон — сув тақсимлагичда 3. суви каналларга бўлиб юборилган. Тўғондан қуйида дарё ўзани яна икки тармоққа ажралади: чапдагиси (каттароғи) — Тойқир, ўнгдагиси эса Сарибозор деб аталади. Ҳар икки тармоқнинг юқори қисми суғориш канали сифатида хизмат қилади. Суғоришдан ортган ва қайтарма сувлар Тойқир ўзани орқали Денгизкўлга қуйилади. Сарибозор тармоғи ҳам Қоракўл воҳасидан анча наригача давом этади, лекин қуйи оқимида ўзани кўпинча қуруқ бўлади. 3. Амударёга етиб бормайди. Мил. ав. 3. суви Амударёга қуйилган деган фикр бор. Акад. Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида 50й. ларда шу ҳудудда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида дарёнинг музлик давридан сўнг, мил. ав. 4минг йилликкача Амударёга қуйилганлигини кўрсатувчи излар борлиги аникланди. Бироқ юнон манбаларида, мас, Искандер Мақдуний (Александр)нннг тарихчиси Квинт Курций Руф, географ Страбон (мил. ав. 1а.), тарихчи Арриан (мил. ав. 2а. Охири — 1а. боши)лар «Политимет (3.) серсув бўлишига қарамай, қумга сингиб кетади» деб ёзишган. Лекин, Ҳофизи Абру (13621431) «Оби Кўҳак (3.) суви тошганда Амударёга етиб боради» дейди. Демак, 3. маълум даврлардаги табиий иқлим шароитларида Амударёга қуйилган.

Зарафшоннинг сув тўплаш майдони анча баланд жойлашган: Дупули кўпригидан юқоридаги қисмининг ўртача бал. 3100 м. Шу туфайли ҳавзасида доимий қор ва музликлар кўплаб учрайди. 3. ҳавзасида майд. 1 га ва ундан катта бўлган 424 музлик ҳисобга олинган, уларнинг умумий майд. 557 км2. 3. музлик, доимий қор, мавсумий қор қоплами ва булоқ сувларидан тўйинади. 3. ҳавзасининг тоғли қисмида 80 га яқин кўл бор.

Зарафшонда тўлинсув даври апр. —сент. ойларида кузатилади. Бу даврда дарё йиллик оқимининг 80—85% оқиб ўтади, оқимининг қолган қисми кузгиқишки (окт. —март) кам сувли даврга тўғри келади. Июль—авг. ойларвда Зарафшонда сув энг кўп бўлади. Зарафшоннинг Дупули кўпригида ўлчанган ўртача кўп йиллик сув сарфи 154 м3/ сек ёки 4,86 км3 (1914—21, 1923—89). Зарафшоннинг ўртача йиллик сув сарфи йиллараро кам ўзгаради: Дупули кўпригида унинг энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 112 м3/сек (1957), энг катта ўртача йиллик сув сарфи 201 м3/ сек (1973). Дарёнинг сув миқдори йил давомида катта ораликда ўзгариб туради: энг катта сув сарфи 1964 й. 31 майда 996 м3/сек, энг кичик сув сарфи 1928 й. 31 янв. да 24 м3/сек га тенг бўлган. Зарафшоннинг ўртача кўп йиллик лойқа оқизиқлари сарфи Дупули кўприги яқинида 130 кг/сек ёки йилига 4200 минг т ни ташкил этади, сувининг ўртача лойқалиги 0,80 кг/м3; дарё ҳавзасининг ҳар бир км2 сув йигилиш майдони юзасидан ўрта ҳисобида йилига 412 т тупроқ ва б. тог жинслари ювилиб туради. Зарафшонда 60й. лар охиридан дарё суви минераллашуви ортиб борди. 70й. ларнинг бошларида сувининг минераллашуви қуйи оқимида тоғли қисмига нисбатан 2,9 марта кўпайди. Кейинги йилларда ҳам дарё сувининг минераллашуви унинг қуйи қисми томон борган сари ортиб бораверди. Mac, 1979 й. да Зарафшоннинг юқори оқимида минераллашув даражаси 0,22—0,39 г/л бўлган бўлса, Навоий ш. яқинида 0,58—1,05 г/л ортган. Натижада 3. сувидан унинг қуйи оқимида ичимлик суви сифатида фойдаланиш имконияти бутунлай йўқолди. 3. тоғли қисмида музламайди, лекин шовуш кузатилади. Қиш фаслининг обҳаво шароитига (иссиқ ёки совуқ келишига) боғлиқ ҳолда бу ҳодиса 2—70 кун давом этади. 3. қуйи оқимида баъзан қисқа муддат муз билан қопланиши мумкин. Қишда дарё, асосан, ер ости (булоқ) сувлари ҳисобига тўйинади. Пахта майдонларини кенгайтириш мақсадида Зарафшондан Ўнгқирғоқ канали, Янги Дарғом, МиёнқолХатирчи, Марказий Миёнқол каби янги каналлар чиқарилган, эскилари таъмирланган. 3. сувидан самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ш. яқинида Каттақўрғон сув омбори, Бухоро вилоятида эса Қуйимозор сув омбори ва гидроузеллар қурилган. Зарафшоннинг қуйи оқимидаги экинзорларга АмуҚоракўл канали, АмуБухоро машина канали орқали Амударё суви ҳам келтирилган. Воқада суғориладиган экин майдонлари кенгайиши ва улардан чиқадиган сувнинг кўпайиши натижасида кўплаб янги кўллар пайдо бўлди, эскилари (Денгизкўл, Шўркўл) катталашди (уларнинг сони 40 дан ортди). 3. воҳасида Самарқанд, Бухоро, Каттақўрғон, Ғиждувон, Ромитан, Навоий (Кармана билан бирга) каби шаҳарлар жойлашган. Ад.: Гулямов Я. Г., Исламов У., Аскаров А., Первобытная культура и возникновение орошаемого земледелия в низовьях Зарафшана, Т., 1966; Шул ьц В. Л., М ашрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969; Муҳаммаджон ов А. Р., Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи, Т., 1972; Чембарисов Э. И., Баҳриддинов Б. О., Ўрта Осиёнинг дарё ва зовур сувлари гидрохимияси, Т., 1983; Ҳасанов Ҳ. Ҳ., Географик номлар сири, Т., 1985; Расулов А. Р., Ҳикматов Ф. Ҳ., Ўзбекистоннинг сув ресурелари, уларни тежаш ва муҳофаза қилиш йўллари, Т., 1989.

Loading...