ЗАРАР

ЗАРАР (ҳуқуқда) — бир шахсга иккинчи бир шахснинг ҳуқуқбузарлиги туфайли етказилган пул шаклидаги зиён. 3. деганда, биринчидан, кредиторнинг сарфхаражати, иккинчидан, унинг молмулкининг йўқолиши ёки унга шикает етказилиши ва учинчидан, қарздор мажбуриятнч лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) тушунилади. 3. моддий ва маънавий кўринишда бўлади, Моддий 3. — шахснинг молмулкига, маънавий 3. эса — шахсга, унинг ҳаёти ва соғлиғига, ишчанлик обрўсига путур етказишдан иборат. Қонунчиликда Зарарни тўла ҳажмда қоплаш тамойили амал қилади. Одатда, қарздорнинг айби бўлган ҳоллардагина 3. ундирилади. Конун айрим турдаги мажбуриятлар бўйича қарздорнинг жавобгарлигини чеклаши мумкин. Mac, саклаш учун топширилган мулк йўқолганда, камомад ёки шикает етказилганда, агар қонун ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сақловчи мулк эгасига олинмаган фойдани тўлаши шарт эмас. Юк йўқолганда ёки камомад бўлганда, транспорт ташкилоти фақат унинг ҳақиқий нархини тўлашга мажбур, агар юкка шикает етказилган ёки бузилган бўлса — фақат унинг камайган қиймати тўланади. Маънавий 3., тўланиши лозим бўлган мулкий Зарардан қатьи назар, пул билан қопланади, уни қоплаш миқдори суд томонидан аникланади. 3. ва уни қоплашнинг ҳуқуқий жиҳатлари Ўзбекистон Республикасининг ФК ва ЖК нинг тегишли моддаларида белгиланган.

Loading...