ЗАРБА

ЗАРБА, зарб (физикада) — ҳаракатланаётган қаттиқ жисмлар тўқнашганда, қаттиқ жисм суюклик ёки газ билан ўзаро таъсирлашганда юзага келадиган ҳодисалар мажмуи. 3. давом этадиган вақт оралиғи, одатда, жуда қисқа (секунднинг ўн минглик улушларидан млн. лик улушларигача), бирбирига урилувчи жисмларнинг контакт (туташувчи) юзаларидаги кучлар (3. кучлари) эса жуда катта оний кучлар бўлади. Тўқнашган системалар учун оний кучлар ички кучлар ҳисобланади. 3. вақтида пайдо бўладиган импульслар оний импульсл ар дейилади. 3. туфайли жисмларнинг йўналиши, тезлиги, шакли ўзгаради, қолдиқ деформациялар, товуш тебранишлари, жисмларнинг қизиши ва б. лар содир бўлади. Икки томонлама урилиш тезлиги критик тезликдан катта бўлган ҳолларда эса жисмларнинг 3. таъсир этган жойи емирилиши мумкин. 3. тўғри, марказий, бурчакли, пластик, эластик ва ҳ. к. бўлиши мумкин. 3. кучи Ғ) нинг шу куч таъсир этиб турган вақт т га кўпайтмаси /73T=S1 зарба импульси дейилади. 3. вақтида Ғъ жуда катта, т жуда кичик бўлади. Шу сабабли, 3. вақтида жисмга тушадиган таъсирни ифодалашда 3. кучи ўрнига 3. импульси ишлатилади. Зарбанинг элементар назариясига кўра, жисм тезлигининг 3. вақтидаги ўзгариши тикланиш коэффициенти куч билан ифодаланади; бу коэффициентнинг қиймати урилаётган жисмлар материалига боғлиқ. Mac, ёғоч шар учун к = j, пўлат шар учун ^ ; к=\ бўлса мутлақ эластик 3., k=0 бўлганда мутлақ ноэластик 3. дейилади. Машина ва механизмлар, иншоот элементларини ҳисоблашда уларнинг Зарбага чидамлилиги эътиборга олинади. Зарбадан жисмларни деформациялаш (яссилаш, майдалаш, штамплаш ва б.) ҳамда ҳаракатлантириш (мас, қозиқ, мих қоқиш ва б.) мақсадида фойдаланиш мумкин.

Loading...