ЗАРДЕВОР

ЗАРДЕВОРкашта тикиб безатиладиган бадиий буюм; уй безаги. Эни 40 — 70 см, узунлиги уй деворини қамраб оладиган қилинади. Уй деворининг юқори қисмига шифтга тақаб гир айлантириб қоқилади. Бахмал, сидирға шойи, сатинга йўрма, босма, илма чокларда рангбаранг ипаклар, зар ип Зардевор билан қўлда кашта тикиб, гажим тутиб безатилади. Безак мужассамотини ўсимликсимон нақшлар ташкил қилади: гул, шохчалардан тузилган бир маромда такрорланувчи меҳроблар қатори ҳошия нақш билан ўралган. Қизларнинг сепига кирган Зардеворни қадимдан хонадонларда хотинқизлар тайёрлаган, ҳозир бадиий буюмлар фкаларида (мас, Тошкент, Андижон ва б. да попоп машиналарида ҳам кашта тикиб) ишлаб чиқарилади. 19а. ўрталари 20а. бошларида Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва б. жойларда тайёрланган Зардевор лардан намуналар республика музейларида сақланади.

Loading...