ЗАРДОБ

ЗАРДОБ, зардоблар — юқумли касалликларнинг ёки микроблар ва ҳайвонлар заҳаридан заҳарланишнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида организмга юбориладиган модда. З. ни илон, қорақурт, чаён, шунингдек, бошқа заҳарли ҳайвонлар заҳарига қарши қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолларда 3. бирданбир шифобахш восита ҳисобланади. Вируслар ва бактериялар келтириб чиқарадиган инфекцион касалликлар диагностикасида 3. кенг қўлланилади (яна қ. Иммун зардоблар, Қон зардоби).

Loading...