ЗАРДЎЗЛИК

ЗАРДЎЗЛИКбезак санъати тури; амалий санъатнинг зар (тилла ва кумуш суви юритилган) ип, нозик сим, ипак билан кашта тикиб безак яратадиган соҳаси. Тўртбурчак чамбаракка (корчўпга) ўрнатилган бахмал, шойи, мовут, чарм ва б. матоларга зардўзи усулида кашта (гул, нақш, тасвир) тикилади. Каштада баъзан металл, тош, шиша мунчоклар ҳам ишлатилади, турли матолар (бахмал, шойи ва б.)дан қуроқ қилинади. Олдиндан тайёрланган (рассомлар томонидан яратилган мужассамот нусхаси кучирилган) ахта қоғозлардан кенг фойдаланилади. Матога мустаҳкамланган (тикилган ёки ёпиштирилган) ахта қоғоз зар ип билан бир томонлама қоплаб тикилади (мустаҳкамловчи чок учун зар ипга мое рангдаги ипдан фойдаланилади), натижада нақшгул юзаси зар иплар билан қопланади, матонинг тескарисида нақшгул шаклигина ҳосил бўлади. Зардўзлар безак яратишда бир неча усулни қўллайдилар: зардўзи заминдўзи ва зардўзи гулдўзи, шунингдек, биришимдўзи (ипак ишлатилганда), пулакдўзи (тугмасимон металл япроқчалар қўлланганда) ва б. Мустаҳкамловчи ва таҳрир чокларнинг бир неча хилини моҳирона қўлланилиши ҳамда уларнинг нақш мужассамоти билан уйғунлашуви зардўзи буюмларга жозиба ва нафосат бахш этади; уларнинг бадиий қиммати нақш мужассамоти, хом ашёси, тикилиши ҳамда зардўз устанинг дид ва маҳоратига боғлиқ. Нақш мужассамотида кенг тарқалган анъана 3. бадиий ҳунармандлик тури сифатида Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган. Асосан, бинолар ичини безайдиган буюмлар, аёлларнинг байрам либослари 3. билан тайёрланган. Археологик топилмалар, тарихий қўлёзмалар Ўрта Осиё халқлари орасида зардўзи кийим ва бадиий буюмлар тикиш қадимдан ривожланганлигини кўрсатади. Испан элчиси Клавихо уз эсдаликларида 3. усулида тикилган кўрпатўшаклар, ипак матога зар тақилган қимматбаҳо дарпардалар ва чодирлар ҳақида, эркак ва аёлларнинг зар ипда тикилган кийимлари ҳақида завқ билан ёзади. Абдураззоқ Самарқандий ўзининг «Ҳиндистон сафарномаси» рисоласида Шоҳрух (1442) Ҳиндистоннинг Калькутта вилояти ҳукмдори ҳузурига юборган элчилари орқали унга зардўзи дўппи совға қилгани қайд этилган. Восифий ўзининг рисолаларида 3. касби тўғрисида сўз юритган. Дарқақиқат, 15—18а. ларда Бухоро, Самарқанд, Ҳиротда 3. юксак поғонага кўтарилган. Унинг 19а. даги тараққиёти Бухоро билан боғлиқ. Бухорода сақланиб келаётган 3. касби узоқ давр мобайнида сайқал топиб, такомиллаша борган. 3. б-н, асосан, эркаклар шуғулланган (ҳозир аёллар орасида ҳам кенг тарқалган), улар устахоналарга уюшиб ишлашган. 19а. ўрталари 20а. бошларида яратилган зардўзи буюмлар (тўн, камзул, чакмон, чалвор, пойабзал, белбоғ, салла, кулоҳ ва жул каби)нинг деярли барчаси амир ва унинг оиласи, сарой аъёнлари учун тайёрланган, қисман бадавлат хонадонлар буюртмалари ҳам бажарилган. 19а. 30— 60й. ларида Зардўзликда акс эттирилган мужассамотлар қанчалик оддий бўлса, кашта — гуллар ҳам шунчалик равон ва жозибадор бўлган. 19а. 70—80й. ларида зар ип ёки зар аралаштириб эшилган ипак ип (пушти, тўқ қизил, мовий, яшил)дан фойдаланилган. Зардўзликнинг зардўзи биришимдўзи номли ўзига хос тури шу даврга хосдир. 1893 й. дан зар ипларнинг янги навлари кўп миқдорда ишлаб чиқарилиб, улар рангли ипак ипларни сиқиб чиқарди ва умумий тикиш услубини ҳам тубдан ўзгартириб юборди.

1890 — 1900й. лардаги 3. заргарона ўта нозиклиги билан ажралиб туради. Турли кўринишдаги бўртма гирихлар, юлдузчалар ва шунга ўхшаган бошқа безаклар буюмга ўзгача зеб бериб турган, айниқса, давқур мужассамоти алоҳида ўрин тутган. 20а. 20й. ларида барча амалий буюмларнинг турлари ўзгарди, аввалги ҳашамдор буюмлар ўрнини нафис ишланган, давр талабига мос буюмлар эгаллади, нақш мужассамоти соддалаштирилди, анъанавий нақшлар давр руҳини ифода этувчи шакллар билан бойитилди. Зардўзлар аёлларнинг байрам либослари (кўйлак, нимча, дўппи, камар, кавуш, сумкача), анъанавий буюмлар, эркаклар учун совға тўнлар, дўппилар тайёрлай бошладилар. 40—50й. лар бошида маҳобатли зардўзи намоёнлар яратиш сезиларли даражада ривожланди. Дастлабки йирик иш Навоий театри учун тикилган зардўзи парда бўлди (1947, А. Шчусев чизгиси, ҳажми 7×27 м). Рассомларнинг амалий санъат усталари билан ҳамкорлиги ҳамда ижодий изланишлар натижасида янги мужассамотли майда буюмлар, бадиий жиҳатдан қимматли намоёнлар яратилди ва яратилмоқда: «Китоба» (1952, Н. Аминов чизгиси), «Пахта» (1955, М. Прутская чизгиси), «Байрам» (1959, В. Столяров ва М. Аҳмедова чизгиси), «Гириҳ» (1962, В. Столяров чизгиси), Алишер Навоийнинг 525 йиллигига (1968) ва б. га багишланган намоёнлар Зардўзликнинг катта ютуғи бўлди. 90й. ларга келиб 3. қайта тикланди. Бухоро, Андижон, Наманган, Фаргона, Тошкент, Самарқанд, Ургут, Қарши, Жиззах ш. лари, Сурхондарё вилояти замонавий 3. санъатининг марказлари ҳисобланиб, зардўз усталар (Н. Аминов, Б. Жумаев, С. Акбарова, Т. Содикрва, Г. Бозорова, Г. Пиримқулова, М. Ҳабибова, Г. Нуртоева, М. Муҳиддинова, Д. Тошева ва б.) чопон, дўппи, нимча каби либослар каторида мавзули намоёнлар, театр пардалари ҳамда совға буюмлар, игнадонлар, кўзойнак ғилофи, упаэлик сумкачаларини 3. усулларида безатишни ривожлантирдилар.

Б. Жумаев рафиқаси М. Жумаева б-н биргаликда Бухоро зардўзлик санъати мактабини тиклаш ва ривожлантириш мақсадида марказ ташкил қилди (1995). Б. Жумаевнинг «Баҳоуддин Нақшбандий» (1997), «Бухоройи Шариф» (1997), «Қўштовус» (1998), «Гултувак» (1998), «Алишер Навоий» (1998) мавзуларидаги деворий намоенларининг юқори даражадаги техник ижроси ҳамда муаллифнинг ўзига хос услуби ва бадиий анъаналарнинг уйғунлашганлиги билан ажралиб туради. Усталар ва рассомлар яратаётган йирик мавзули зардўзи буюмлар республика ва чет мамлакатлар кўргазмаларида намойиш этилмоқда, музейларида сакланмоқда (яна қ. Бухоро «Зардўз» акциядорлик жамияти).

Ад.:Сидоренко А. И., Артыков А. Р., Раджабов Р. Р., Золотое шитьё Бухары, Т., 1984.

Сайёра Маҳкамова.

Loading...